UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  1 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  15 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" мухлисларидан узр сўради

"Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (1:2) сўнг, мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Кўрдингиз, жамоамиз ўйинга тўлиқ тайёр эди. Ҳужумкор ўйин кўрсатдик, "Насаф" жамоаси кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Иккала жамоа ҳам яхши таассурот қолдирди. Мухлисларга ташаккур айтаман, стадионни тўлдириб бизни қўллаб-қувватлашди. Голимиз ҳам мухлисларнинг голи бўлди. Тақдир экан, мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этолмадик, кубокни ҳам эрта тарк этдик. Шу туфайли футболчилар, бутун жамоа номидан мухлислардан узр сўрайман.

— Иккинчи таймда "Навбаҳор"га гол керак бўлган пайтда жамоанинг асосий ўйинчиси Иван Соловёв ҳимоядан олдинга ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳолат ҳимоядаги бўшлиқлар билан боғлиқми ёки сизнинг тактик топшириғингизми?

Йўқ, ҳимоядаги ўйинчиларимиз ўз жойида эди. Соловёв бугун ёмон ўйин кўрсатмади. "Насаф" чап қанотимиз кучли эканини билган ҳолда алоҳида тайёрланган экан. Иван ҳам ҳимоядаги шерикларига ёрдамлашиш учун орқага қайтишга мажбур бўлди. 

— Асосий вақтнинг охирида ҳисоб тенглашганидан кейин пенальтилар серияси ҳақида ўйлаганмидингиз?

Йўқ. Серияни кутмадим. Футбол-ку бу, бир дақиқа қолганда ҳам ҳисоб ўзгариб кетиши мумкин. Йигитлардан бўшашмасликни, биринчи навбатда гол ўтказиб юбормасликни сўрадим. Кўп йигитлар чарчаб қолишди. Азим Аҳмедовнинг мушакларида ҳам оғриқ пайдо бўлиб, алмаштиришимизни сўради, аммо заҳира имконияти қолмаган эди.

— Кейинги босқич ҳақида савол бермоқчиман. Ярим финалга қурьа ташланди. Сиз олдин фаолият юритган "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қиладиган бўлди. Бу ўйинда ниманинг ҳисобига "Пахтакор"ни мағлуб қилиш мумкин?

Биз қўқонликлар билан ўйнадик. Барча майдон ҳақида гапиряпти, лекин майдон текис. "Пахтакор" бундай стадионда бемалол ўйнай олади. "Қўқон-1912" сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатяпти. Чиройли ўйин бўлади, ҳали кимнинг ғалаба қозониши аниқ эмас.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика