UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Наингголан ҳибсга олинди  0 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  3 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  25 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  2 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  9 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг"

25 январь куни Ўзбекистон U-23 ва Австралия U-23 ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Кеча кўпчилик Бобурни танқид қилди. Ўзимни ҳам жаҳлим чиқди биринчи вазиятдаги нўноқ ҳаракатига. Лекин ўйин тугаганидан кейин билдим-ки, бола "температура" билан тўп тепган. Исииғи билан нам ҳавода югурган. Бу жуда қийин.

Яқинда бир фикр айтгандим. 11 нафар бола билан мусобақага тайёрланган мураббий, бирон футболчи жароҳат олиб қолса нима қиларди? Нима қилишини кўрдик. Демак, ўша футболчини тушираверар экан, жароҳати бўладими йўқми.

Индинга насиб ютамиз! Ўйин яхши (футболчиларни ўзини ўйини). Фақат шу учрашувга бутун борингиз, ташвишингизни унутиб, тарих учун 90 дақиқага бор кучингизни жамласангиз бўлгани!

Жасур, кеча йиғлаб юбординг. Австралия билан ўйинда ҳам йиғла, фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин, у! Бунинг учун илтимос, ўзинг учун эмас, жамоа учун ўйнаб бер. Бу сенинг қўлингдан келади. Қанча чиғириқдан ўтдинг.

Ойбек, бу натижа эмас. 3та ўйиндаги қаҳрамонлигинг бир пул бўлади, агар Австралияни юта олмасак. Юта оламиз, буни жамоа аъзолари билан амаллай оласан. Азиз, ҳали сени кўрмадик! Қани чемпионатдаги Ғаниев? Бир ўйин орқали ўзингни шундай кўрсатгин, бутун халк кўрсин. Ота-онанг гердайиб юрсин, бу менинг ўғлим деб. "Бузвор" эртага Австралия дарвозасини!

Ислом ва Хожиакбар! Сизларга кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эртага "кенгурулар" устингиздан сакраб кетишларига йўл қўйманг, бўлди!

Бу авваллари Англияда порлаган Австралия ўйинчилари эмас. Сиздан ҳеч қандай фарқи йўқ, ишонинг!

Майдонга тушамиз, ғалаба қозонамиз, юртга қайтамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика