“No Semin, No party”
16 май 2020 22:00
Янгиликлар
“No Semin, No party”
“Локомотив” устози Юрий Сёмин ўз саҳифасида “темирйўлчилар” мухлисларига қаратилган “No Semin, No party” ёзуви билан расм жойлади.
У Москва клуби билан шартномаси тугагач, ишқибозларнинг саволларига жавоб беришини айтди.
“Қадрли дўстлар! Биз доимо бирга бўлганмиз ва бўламиз ҳам! 31 майдан кейин барча саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Саломат бўлайлик!”, дея изоҳ қолдирган Сёмин.

73 ёшли мутахассиснинг ўрнини сербиялик Марко Николич эгаллайди, у 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб ўз вазифасига киришади.
Юрий Сёмин москваликларни 2016 йилдан буён бошқариб келаётганди. Бунгача эса жамоани уч марта бошқарган: 1986-1990, 1992-2005, 2009-2010.
Унинг қўл остида “Локомотив” уч мартадан Россия чемпионлиги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Шунингдек, “Локо”нинг Россия Кубогидаги 6та титули ҳам Сёмин мураббийлиги даврига тўғри келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар