UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  1 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  3 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  7 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  2 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Охиригача ҳаракат қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни ўзгартириш учун сўнгги дақиқаларгача курашди. 

Ўйинга келсак, қўқонликлар бизга сюрприз тайёрлашди. Бошида қийинчиликка учрадик. Ҳаммасини бошқатдан бошлашга ва айрим нуқталарда ўзгартириш киритишимизга тўғри келди. Биринчи голни ва кетидан иккинчи, учинчи голни урдик. Мезбонлар характер кўрсатишди. 

Агар пенальти белгиланганида, бизга қийин бўларди.


- "Қизилқум" тактикангиз асосида ғалаба қозонди. Биринчи таймда яхши ўйнади, аммо иккинчи таймда қўқонликлар яхши кўринишди. Бош ҳакам Илья Ильин айрим вазиятларда хато қарорлар чиқарди, 2 та пенальтини бермагандай ҳам туюлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?

- Биласизми, мен буни изоҳлаб бера олмайман. Мураббий ҳакам қарори бўйича фикр билдирса, унга жарима қўлланиши мумкин. Фикримча, бир ҳолатда пенальти бор эди. Аммо буни видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Тўғри, иккинчи таймда "Қўқон-1912" яхши ўйнади. Биз 3:0 дан кейин ҳимояланишга эътибор қаратдик. Мезбонлар гол уришга ҳаракат қилишди, лекин бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Умуман, бизга омад келди ва ютдик.

- Ғалабадан кейин "Қизилқум"нинг очкоси 20 га етиб, етакчилар қаторига кўтарилди. Жамоа мавсум охиригача юқори ўринларда қоладими, бунга кучи етадими?

- Ҳа. Мен ушбу баҳс олдидан "Қизилқум" футболчилари билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олгандим. 5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай кўриниш ҳосил бўларкан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Ҳар доим йигитларга камроқ хато қилишимиз кераклиги ҳақида айтаман. Шунда бизда муаммо кузатилмайди. Айтишим мумкинки, "Қизилқум" юқори ўринлар учун курашади.

- Жамоа етакчилари Олег Зотеев ва Эркин Байдуллаев "Пахтакор" билан ўйингача сафга қайтадими?

- Ўйлашимча, улар "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлишади. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика