UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  5 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  4 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   6 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  16 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Охиригача ҳаракат қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни ўзгартириш учун сўнгги дақиқаларгача курашди. 

Ўйинга келсак, қўқонликлар бизга сюрприз тайёрлашди. Бошида қийинчиликка учрадик. Ҳаммасини бошқатдан бошлашга ва айрим нуқталарда ўзгартириш киритишимизга тўғри келди. Биринчи голни ва кетидан иккинчи, учинчи голни урдик. Мезбонлар характер кўрсатишди. 

Агар пенальти белгиланганида, бизга қийин бўларди.


- "Қизилқум" тактикангиз асосида ғалаба қозонди. Биринчи таймда яхши ўйнади, аммо иккинчи таймда қўқонликлар яхши кўринишди. Бош ҳакам Илья Ильин айрим вазиятларда хато қарорлар чиқарди, 2 та пенальтини бермагандай ҳам туюлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?

- Биласизми, мен буни изоҳлаб бера олмайман. Мураббий ҳакам қарори бўйича фикр билдирса, унга жарима қўлланиши мумкин. Фикримча, бир ҳолатда пенальти бор эди. Аммо буни видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Тўғри, иккинчи таймда "Қўқон-1912" яхши ўйнади. Биз 3:0 дан кейин ҳимояланишга эътибор қаратдик. Мезбонлар гол уришга ҳаракат қилишди, лекин бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Умуман, бизга омад келди ва ютдик.

- Ғалабадан кейин "Қизилқум"нинг очкоси 20 га етиб, етакчилар қаторига кўтарилди. Жамоа мавсум охиригача юқори ўринларда қоладими, бунга кучи етадими?

- Ҳа. Мен ушбу баҳс олдидан "Қизилқум" футболчилари билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олгандим. 5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай кўриниш ҳосил бўларкан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Ҳар доим йигитларга камроқ хато қилишимиз кераклиги ҳақида айтаман. Шунда бизда муаммо кузатилмайди. Айтишим мумкинки, "Қизилқум" юқори ўринлар учун курашади.

- Жамоа етакчилари Олег Зотеев ва Эркин Байдуллаев "Пахтакор" билан ўйингача сафга қайтадими?

- Ўйлашимча, улар "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлишади. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика