UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  2 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4

Неймар: “Реал"га урган голим ўзгача” Янгиликлар

Неймар: “Реал"га урган голим ўзгача”

Машмашалар қаршисида қолган Неймар эса “Mundo Deportivo” нашри мухбири билан суҳбатда жамоадошлари, ғалабалар ва бошқа масалалар хусусидаги саволларга жавоб қайтарди.


- Месси йўқлигида барча сиз масъулиятни қўлга олишингизни кутмоқда. Бунга тайёрмисиз?

- Болалигимдаёқ масъулиятни ўзимга олганман, “Сантос”да, терма жамоада. Бу ерда ҳолат бошқачароқ. Вазифамизни биламиз, майдонда нима қилишдан хабардормиз. Мен шерикларимга ёрдам бериш учун қўлимдан келган барчасини қиламан.

- Бу чақириқ сизни чўчитмаяптими?

- Қийинчиликларга қарамай, вазият мени чўчитгани йўқ. Мессининг жароҳати енгил эмас, лекин унда тикланиш жараёни яхши кечмоқда. У барчасидан қониқиш ҳосил қиляпти.

- “Байер” билан учрашувда жамоага қарата трибуналардан ҳуштакбозлик қилишди. Бу ёқимсиз бўлдими?

- Тўғриси, бундан ажабландим. Бизга бу маъқул келмайди, албатта. Бу футболнинг бир қисми. Аммо барчамиз биргаликда жамоа учун имкони бор ишларни амалга оширяпмиз. Мухлислардан бизга ўтган мавсумдагидек муносабатда бўлишларини сўрардим. Охирги вазиятгача бизга ишонишсин. Улар биз билан бирга бўлса, кучлироқ бўламиз.

- Ўтган мавсумдаги треблдан кейин бу мавсумда вазифа қандай?

- Биз ютиш мумкин бўлган барча совринларда ғалаба қозонишимиз лозим. Бу йил жароҳатлар туфайли бошланғич қисм биз учун омадли ўтмади. Лекин бу бугунги муаммо. Энди ҳаммаси яхши бўлади ва футболдан кўпроқ роҳат олишимизга умид қиламан. Жамоа билан тарихдаги натижаларни яхшилаб, кўпроқ совринларга эга чиқишни хоҳлайман.

- “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун якуний учликда бўлиш мақсадингизми?

- Албатта, уч даъвогардан бири бўлишни хоҳлардим. Бу жуда ажойиб бўларди. Бунда Месси асосий даъвогар. Соврин унинг учун тайёрлаб қўйилган. У амалга оширган ишлари учун бунга арзийди.У билан ёнма-ён ўсишда давом этишга умид қиламан. Месси мен учун кумир ва энг яхшидир. Ундан кўп нарсаларни ўргана олсам, бир кун жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланишим мумкин.

- Ўтган мавсумда сиз, Месси ва Суарес биргаликда 122 тўп киритдингиз. Бундай муваффақиятнинг сири нимада?

- Биз кўпчиликни ажаблантирдик. Ҳеч ким бундай яхши ўйнай олишимизни кутмаганди. Кўпчилик бир-биримизни ёмон тушунишимиз ҳақида гапирди, лекин мен дарҳол бу борада муаммо бўлмаслигини билгандим.

- “Барса” билан шартномани узайтиришни истайсизми?

- Бу ерда жуда бахтиёрман. Яхши мослашиб кетдим. Яна 3 йиллик шартномам мавжуд ва бундай нарсалар билан отам шуғулланади. Ҳозир эътиборимни жамоа билан совринлар ютишга қаратганим маъқулроқ.

- “Барса”да 100 учрашувдан ортиқ ўйинда ҳаракат қилдингиз. Улардан қай бири алоҳида ёдингизда қолди?

- Биринчи, Суперкубокда “Атлетико”га қарши ва Берлинда Чемпионлар лигаси финали. Финал алоҳида эслашга арзийдиган ўйин. “Ноу Камп”да “Селтик”ка урган 3 голим ёдда қолган. Яна “Атлетик” билан ўтган мавсум кубок финалидаги беллашув ҳам. Умуман олганда, муҳим ўйинлар кўп бўлган. Голлардан эса “Реал”га биринчи мавсумда урганимни эслайман. Биринчи классикода тўп кирита олгандим. Бу умрбод хотирамда қолади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика