

Томаш Влодарчик маълумотига кўра, польшалик ҳужумчи катта эҳтимол билан клубда қолади. Робертнинг ўзи қолишни истамоқда ва "Барселона" ҳам уни сақлаб қолишдан манфаатдор. Янги шартнома яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Левандовски жорий мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



