UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  1 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  1 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

"News Arena" меҳмони Шаҳбоз Эркинов тарих ва географияни қанчалик билади? Янгиликлар

"News Arena" меҳмони Шаҳбоз Эркинов тарих ва географияни қанчалик билади?

"News Arena" газетаси меҳмони бўлган Шаҳбоз Эркинов тарих ҳамда георграфия фанларидан берилган саволларга жавоб берди.

“Блиц савол жавоб” рукнининг навбатдаги иштирокчиси ўз вақтида юртимизнинг “Сўғдиёна”, “Пахтакор”, “Шўртан” жамоаларида тўп тепган ҳозирда эса, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафида фаолият олиб бораётган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов бўлди.  Шаҳбоз адабиёт, тарих, география, мантиқий саволлар ва йўналишидан география ва тарих йўналишидаги саволларга жавоб қайтаришга қарор қилди. Қуйида ушбу футболчимизнинг натижаларини эътиборингизга хавола этамиз.

География
1. Жанубий Америкадаги энг улкан тоғ?

- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Анд тоғи.
2. Дунёдаги энг чиройли шаршара?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Ниагара шаршараси.
3. Икки қитъани ажратиб турувчи канал
- Панама. Жавоб тўғри.
4. Кофе ватани
- Эфиопия. Жавоб тўғри.
5. Ситроен автомобилини ишлаб чиқарувчи давлат?
-  Франция. Жавоб тўғри.
6. Испания ва Португалия жойлашган яриморол?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Пиреней яримороли.
7. Энг кичик океан?
- Шимолий муз океани. Жавоб тўғри.
8. Тинч океанини энг чуқур жойининг номи?
-  Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Мариана ботиғи.
9. Жанубий Америкадаги энг катта мамлакат?
- Бразилия. Жавоб тўғри.
10. Ўзбекистоннинг энг кичик вилояти?
- Андижон. Жавоб тўғри.



Тарих
1. Амир Темур туғилган қишлоқ?
- Ҳўжаилғор қишлоғи. Жавоб тўғри.
2. Мирзо Улуғбек таваллуд топган йил?
- 1394 йил. Жавоб тўғри.
3. Фиравн Хуфу қурдирган пирамида?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Хеопс
4. Чингизхоннинг асл исми?
- Темучин. Жавоб тўғри.
5. Александр Македонискийнинг отининг номи?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Буцефал.
6. Муқаннанинг асл исми?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Ҳошим ибн Ҳаким.
7. Спитамен ким бўлган?
- Македонискийга қарши курашган озодлик курашчиси. Жавоб тўғри.
8. Тўмариснинг ўғлини исми?
- Спарангиз. Жавоб тўғри.
9. Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинган сана?
-  1989 йил 21 октябрь. Жавоб тўғри.
10. Юртимиздаги сўнги  Универсиадага мезбонлик қилган шаҳар?
- Бухоро. Жавоб тўғри.

Аҳмад Эшматов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика