UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

"News Arena" меҳмони Шаҳбоз Эркинов тарих ва географияни қанчалик билади? Янгиликлар

"News Arena" меҳмони Шаҳбоз Эркинов тарих ва географияни қанчалик билади?

"News Arena" газетаси меҳмони бўлган Шаҳбоз Эркинов тарих ҳамда георграфия фанларидан берилган саволларга жавоб берди.

“Блиц савол жавоб” рукнининг навбатдаги иштирокчиси ўз вақтида юртимизнинг “Сўғдиёна”, “Пахтакор”, “Шўртан” жамоаларида тўп тепган ҳозирда эса, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафида фаолият олиб бораётган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов бўлди.  Шаҳбоз адабиёт, тарих, география, мантиқий саволлар ва йўналишидан география ва тарих йўналишидаги саволларга жавоб қайтаришга қарор қилди. Қуйида ушбу футболчимизнинг натижаларини эътиборингизга хавола этамиз.

География
1. Жанубий Америкадаги энг улкан тоғ?

- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Анд тоғи.
2. Дунёдаги энг чиройли шаршара?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Ниагара шаршараси.
3. Икки қитъани ажратиб турувчи канал
- Панама. Жавоб тўғри.
4. Кофе ватани
- Эфиопия. Жавоб тўғри.
5. Ситроен автомобилини ишлаб чиқарувчи давлат?
-  Франция. Жавоб тўғри.
6. Испания ва Португалия жойлашган яриморол?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Пиреней яримороли.
7. Энг кичик океан?
- Шимолий муз океани. Жавоб тўғри.
8. Тинч океанини энг чуқур жойининг номи?
-  Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Мариана ботиғи.
9. Жанубий Америкадаги энг катта мамлакат?
- Бразилия. Жавоб тўғри.
10. Ўзбекистоннинг энг кичик вилояти?
- Андижон. Жавоб тўғри.



Тарих
1. Амир Темур туғилган қишлоқ?
- Ҳўжаилғор қишлоғи. Жавоб тўғри.
2. Мирзо Улуғбек таваллуд топган йил?
- 1394 йил. Жавоб тўғри.
3. Фиравн Хуфу қурдирган пирамида?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Хеопс
4. Чингизхоннинг асл исми?
- Темучин. Жавоб тўғри.
5. Александр Македонискийнинг отининг номи?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Буцефал.
6. Муқаннанинг асл исми?
- Жавоб йўқ. Тўғри жавоб: Ҳошим ибн Ҳаким.
7. Спитамен ким бўлган?
- Македонискийга қарши курашган озодлик курашчиси. Жавоб тўғри.
8. Тўмариснинг ўғлини исми?
- Спарангиз. Жавоб тўғри.
9. Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинган сана?
-  1989 йил 21 октябрь. Жавоб тўғри.
10. Юртимиздаги сўнги  Универсиадага мезбонлик қилган шаҳар?
- Бухоро. Жавоб тўғри.

Аҳмад Эшматов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика