UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  3 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим" Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим"

"Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов май ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Ўтган ойдаги натижалар борасида нима дея оласиз?

-  Энг асосийси, омадли келди. Омадга яраша ўзимиз ҳам ҳаракат қилдик. Қолаверса, Худо ҳам баракасини берди. Мухлисларга алоҳида раҳмат. Ишқибозларимиз – бизнинг ярим кучимиз. Менга овоз берган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ким энг яхшиси бўлгани эмас, муҳими, жамоанинг ютуғидир. Ютаверсак, босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифага эришамиз. Шахсан менга “Андижон”нинг ғалабаси жуда муҳим. Бу ерга вазифани бажариш учун келганмиз. Бунақанги мухлисларга Суперлигада албатта жамоа бўлиши шарт-да!

-  Май ойида голлар урдингиз ва голли пасларни ҳам амалга оширдингиз. Шулардан келиб чиқиб, энг яхши футболчи бўлишингизни ўйлаганмидингиз?

-  Кутмаганман десам ҳам бўлмайди. Менинг ишим шунақа-ку. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, жамоасига фойда келтириш. Биз “Андижон”га ёрдам бериш учун келганмиз. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўляпти. Аммо ҳар доим сиз ўйлаган нарса ўхшайвермайди. Май ойида ўхшади. Худо насиб қилса, йил давомида барча ўйлаганларимиз ўхшасин дейман. 

-  Доимий равишда элитада тўп сурган футболчи сифатида илк бор про лигада ўйнаяпсиз ва даража қандай?

-  Олдинлари фақат телевизорда кўрардим ва эшитардим. Аммо ўзимда ҳис қилиб кўрмагандим. Тўғриси, про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим. Бироқ ўзим бу ерга келиб ўйнаб кўрганимдан кейин фикрим ўзгарди. Тўғри, Суперлига мавқеида эмас. Бироқ мен ўйлаганчалик паст эмас экан. Ўйинлар жуда қийин ўтяпти. Айниқса, рақобатчилар билан ўйнаганда осон эмас. Максимал даражада икки баробар куч ишлатишга тўғри келди. 4 та ўйинда 10 очко олдик. 

-  Футболчилик фаолиятингиз мобайнида мана шундай шахсий совринларга эга бўлганмисиз ёки бу биринчиси бўлдими?

-  Яна қаерда ўтказилади? Бошқа клубларда ойнинг энг яхши футболчиси учун сўровнома ўтказилмаса ҳам керак. Суперлигада ой лауреатлари ўтказилади. “Андижон”да мухлислар ўртасида овоз бериш жараёни йўлга қўйилган. Бошқа жамоаларда кўрмаганман. Илгари Красницкий клубига аъзо бўлганман, 100 та гол уриб. 2016 йили “Насаф”да эдим, ўшанда адашмасам 100-голимни сафарда “Қўқон-1912”га урганман. Дарвоқе, “Навбаҳор”да ўйнаганимда 2014 ёки 2015 йили мухлислар менга мавсумнинг энг яхши футболчиси деган алоҳида совға беришганди. 

-  Энг яхши ўйинчи бўлгач, бундай эътибор сизга қандай масъулият юклайди?

-  Бу мени хурсанд қилади. Ҳаракатларимиз зое кетмаётгани, мухлисларнинг эътирофи, буларнинг барчаси бизга куч беради. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика