UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  4 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди Янгиликлар

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ва мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 33 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

- Отангиз илк мухлисингиз ва шу билан бирга биринчи танқидчи ҳамда таҳлилчингиз эканлар...

- Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган.

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Қўқон-1912" клуби сафида ўйнаяпти. Биздаги маълумотларга таянсак, Эркиновнинг Ўзбекистон чемпионати олий лигасида киритган голларни сони 99тани ташкил қилмоқда. Яна битта голдан сўнг у юзлик довонини забт этади. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди.

Камолиддин Мурзоев, яқин дўсти

- Шаҳбоз билан олимпия терма жамоасида ўйнаб юрган кезларимиз танишиб, қалин дўст бўлиб кетганмиз. Бугунги кунда ҳам энг яқин, сирдош дўстим. Эрталаб қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан табрикладим. Яна камида 5 йил футбол ўйнаб бергин, деб ният қилдим. Сизга жўнатган суратни бугун унга ҳам юбордим. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Фурсатдан фойдаланиб, дўстимга соғлиқ, оилавий бахт, келин билан бирга шириндан-шакар фарзандларини роҳатини кўриб юришларини тилайман.         

 

Биз ҳам ўз ўрнида сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчиларимиз номидан Шаҳбоз Эркиновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика