UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  0 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  1 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  1 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  3 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  6 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  13

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз Янгиликлар

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз

Бугун "Бунёдкор" жамоаси ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 34 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

"Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган",- дейди у ўз интервьюларини бирида

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Бунёдкор" клуби сафида ўйнаяпти ва жамоанинг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди. 


Сайтимиз ходимлари номидан Шаҳбоз Эркиновга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жорий мавсумда ва бўлғусида "Бунёдкор" жамоаси билан кўплаб совринларга эга чиқишига тилакдошмиз. Туғилган кун муборак Шаҳбоз Эркинов!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика