Неманья Яничич: “Ҳеч ким хатолардан суғурталанмаган”
14 сен 2016 12:34
Янгиликлар
Неманья Яничич: “Ҳеч ким хатолардан суғурталанмаган”
Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Неманья Яничич ўз фикрлари билан ўшртоқлашди.
“Нима дейишни ҳам билмайман. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Биз ярим финалга чиқишни хоҳлаган эдик. Футболда ҳамма нарса бўлади, шунчаки бизга омад келмади. Ўз юришимизни ОЧЛнинг чорак финалида якунлашга мажбур бўлдик. Энди бизни иккита, жуда ҳам муҳим бўлган вазифа кутиб турибти. Ички чемпионатда ва кубок баҳсида ғолиб бўлишимиз керак. “Ал Айн”га қарши ўйинда жамоадошларим барча имкониятларини ишга солишди. Вазиятлардан фойдалана ололмадик, менимча бизни кунимиз эмас эди. “Ал Айн” клуби ҳимоядан қарши ҳужумга ўтиш тактикасини қўллашди. Шунинг учун ҳам биз ҳужумга ўтганда тўпни олдириб қўйдик ва рақиб жамоа қарши ҳужумда бизни жазолаб кетди. Бу футбол, футбол хатоларсиз бўлмайди. Ҳеч ким хатолардан суғурталанмаган. Улар ҳам хато қилишди лекин биз улардан унумли фойдалана ололмадик. Жамоамиз жуда ҳам кучли оҳиригача курашамиз”, - дейди “Локомотив” клуби ҳимоячиси Неманья Яничич.
Жаҳонгир Сотволдиев
Фикрлар