УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди

Khoja
21 фев 2026
УЕФА "Барселона"га "Славия"га қарши ўйин (2:4) якунлари бўйича 30,5 минг евро жарима солди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри УЕФАга таяниб хабар бермоқда.

Каталонияликлар ўз мухлислари томонидан файерлар ёқилгани учун 15,5 минг евро*жарима тўлайди. Яна 15 минг евро жарима эса майдонга чиқишдаги кечикиш билан боғлиқ. Таъкидланишича, бу кечикиш "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган. УЕФА Фликка огоҳлантириш берди, бу огоҳлантириш келажакда қўшимча жазога айланиши мумкин.


KhojaМуаллиф
Манба: UEFA.com