UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  0 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  7 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

“Нефтчи” - “Насаф”. Превью Янгиликлар

“Нефтчи” - “Насаф”. Превью

“Насаф” Суперлигасининг навбатдаги 23-тур учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 44-учрашувида майдонга тушишади. Учрашув 22 сентябрь  шанба куни “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади.

Суперлигаси-2018. 24-тур
“НЕФТЧИ“ – “НАСАФ”
22.09.2018. “Истиқлол” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам
: Жасур Мухторов
Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов
Захира ҳаками: Ғанишер Жўраев
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.


Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан
Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 43 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 15тасида “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. "Аждарлар" эса 18 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган ўзаро 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида – 49-60.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. "Насаф" устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн бир марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг тўққизтасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.



Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар Фарғонада 22 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 4 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 9 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 22 учрашувда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-20 “Нефтчи” томонида.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув
01.03.2018.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:0
13.10.2017.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:3
21.06.2016.  “Нефтчи” – “Насаф” 2:2
23.05.2015.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1
27.08.2014.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Жамоаларга оид яна фактлар

“Нефтчи” жамоаси ўйинчиларига шу пайтгача 54та сариқ карточка кўрсатилган. “Насаф” ўйинчилари эса 28та сариқ карточка ва 2та қизил карточка олишган. Ғолиб Ғайбуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун, бу учрашувда "аждарла"га ёрдам бера олмайди. "Насаф" футболчилари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига жами 22та тўп киритишган, бу 10 нафар футболчилар томонидан амалга оширилди. "Насаф" тўпурари ҳозирча Бобир Абдухолиқов бўлиб турибди, у шу пайтгача 6та гол киритган. “Нефтчи” жамоаси футболчилари бу мавсумда ҳозирча 13та тўп киритган. Бу 11 нафар футболчи томонидан амалга оширилди. Жамоа тўпурари ҳозирча Шерзод Ҳакимов саналади. У рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика