UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  0 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  12 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  37 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  45

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга чиқишди.

Жамоамизнинг бу галги рақибиди Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бўлди. 

“Чиғатой”  спорт базаси сунъий қопламали майдонда ўтказилган беллашувда футболчиларимиз йиғин давомидаги учинчи ғалабани тантана қилишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бекзод Ғанижонов рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини ажойиб тарзда доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди. Кейинчалик айнан Ғанижоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини  Қадамбой Нурматов бехато амалга оширди. Ўйин охирларида бухороликлар бир тўп билан жавоб қайтаришди, холос.

Ушбу беллашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев (с), Суҳроб Ярашев, Алишер Саноев,  Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Азизбек Усмонов, Муродбек Бобожонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бегзод Ғанижонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Қадамбой Нурметов, Тимур Усмонов, Виктор Григорьев.

“Қизилқум” футболчилари ушбу ўйин билан Тошкентдаги илк йиғинга якун ясашди. Йиғин давомида навоийликлар учта назорат учрашувини ўтказишиб, уларнинг барчасида (“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 3:2, “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1, “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1) ғолибликка эришишди. Қисқа танаффусдан кейин жамоанинг йиғини Навоий шаҳрида давом эттирилади. Февраль ойида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика