UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  9 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  55 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  529 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди Янгиликлар

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас сана билан қутлашда давом этамиз.

Бугун яна бир ёшга улғайганлар орасида Наманган футболи тарбияланувчиси, “Навбаҳор”нинг олтин авлод вакили, 1996 йили клуб билан бирга ҳозиргача ягоналигини сақлаб келаётган чемпионликка эришган Зафар Мусабоев ҳам бор. 

Ўша йили Виктор Жалилов бош мураббийлигида Наманганда ажойиб жамоа ташкил этилган эди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган “Навбаҳор” футболчилари якунда тарихий чемпионликни қўлга киритишганди. Шонли жамоа таркибида тажрибали ҳужумчи Зафар Мусабоев ҳам бўлган. Бугунги кунда Зафар ака футболдан бироз йироқда, аниқроғи тадбиркорлик билан шуғулланяпти. 

- Зафар ака, сизни ўрта авлод футбол мухлислари жуда яхши билишади. Лекин футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг бироз севимли касбингиздан йироқлашгандек таассурот қолдирдингиз. Бугунги кунда нималар билан бандсиз? 

- Бошқа соҳада фаолиятим давом этяпти. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Шу орқали қора қозонимиз қайнаб турибди (кулади). Лекин барибир футболдан узоқлашиб кетганим йўқ. Аллоҳ раҳматига олсин, устозим Абдулло Жўрабоев билан бирга Чортоқ туманида футбол жамоаси тузган эдик. У киши Чортоқдан етишиб чиққан ягона мураббий эдилар. Жуда ҳам кўп шогирдларни тарбиялаганлар. Улар орасида Тоҳир Мадраҳимов, Рашид Ғофуров, Муҳиддин Ортиқов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар ва Аъзам Ҳафизов, Ғиёс Комилов каби футболчиларни алоҳида айтиш мумкин. 

- Мураббий сифатида катталар жамоасида ишлаш ниятингиз йўқми?

- Ҳозирча йўқ. Айни пайтда ўз ишим бор. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир неча йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланиб келяпман. Ҳар бир инсон ўз севган касбини қилгани яхши, деб ўйлайман. Қолаверса, оиламиз катта. Мен ягона ўғил фарзандман. Беш нафар синглим бор. Фарзандлар тарбияси, уларни турмушга бериш билан шуғулланиш менинг зиммамга юкланганди. Шукрки, бугунга келиб сингилларимнинг барини узатдик. Улар ўз оилалари билан бахтли ҳаёт кечиришяпти. Афсуски, отам уларнинг камоли ва бахтини кўра олмадилар. Ҳаёт синовлари ва ташвишлари сабаб футболдан ўзим истамаган ҳолда йироқлашишга мажбур бўлганман. 

- Зафар ака, 1996 йили чемпионлик шохсупасига кўтарилган “Навбаҳор”нинг муваффақияти сири нимада бўлган?

- 1996 йилги мавсумда ҳақиқатан наманганлик мухлисларга ажойиб онларни туҳфа этгандик. Энг катта ютуғимиз - жамоамиздаги аҳиллик эди. Бир-биримизни кўз қарашидаёқ тушунардик. Бу шунчаки, баландпарвоз сўзлар эмас, фикримни қолган жамоадошларим ҳам тасдиқлашади. Бир нарсани айтишим керак, “Навбаҳор”нинг тарихий ютуғида раҳматли Ҳакимжон ака Ҳошимовнинг хизматлари чексиз бўлган. У киши ҳақиқий футбол фидойиси эдилар. Миллионлар ўйини деганда оилаларини ҳам эсдан чиқариб юборардилар. “Навбаҳор” таркибини, умуман, жамоани сақлаб қолиб, уни кучайтиришга айнан Ҳошимжон ака сабабчи бўлгандилар. Бу саъй-ҳаракатлар 1996 йилда натижасини берган. Ўша йили Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали футболчилар жамоага жалб этилганди. Олег Шацких, Тоҳир Мадраҳимов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Илҳом Шарипов сингари етакчилар юқори савияда ўйин намойиш этишган. Деярли 40-50 фоиз ўйинчилар терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилишарди. Ўша йиллари биз учун асосий рақиб “Нефтчи” ҳисобланарди. Водий дербисига қизиқиш жамоалар турнир жадвалининг қайси поғонасини эгаллаб турганлигидан қатъий назар, юқори бўларди. 1996 йилги мавсумда бу икки клуб ўзаро ўйинларда биттадан ғалабага эришган. Намангандаги учрашувда биз 1:0 ҳисобида муваффақият қозонгандик. Фарғонада кечган ўйинда эса “Нефтчи” 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шунга қарамай, чемпионат якунида олтин медаллар бизга насиб этган. 

Ўйлаймизки, Зафар Мусабоев ҳали мураббий сифатида Ўзбекистон, хусусан Наманган футболи ривожига хисса қўшади. Унинг бой тажрибаси албатта ёшларга улашилиши керак. Зафар акани бугунги қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, у кишига соғлик-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика