UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  5 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди Янгиликлар

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди

Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда.

“Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди. Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийлар дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган  посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади. 

Шунингдек, куни-кеча жамоамиз сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пажович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди. Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди.

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан навбатдаги назорат ўйини ўтказилди. “Кончилар”га қарши ўтган учрашувда “Навбаҳор” Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзовнинг голлари вазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим ўрталарида Пиримов ҳисобни очган бўлса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Пиримов ишлаган пенальтини Азамат Алланиёзов аниқ амалга оширди. Танаффусга яқин эса “Қизилқум” ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. 

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга гол киритилмади. Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз. Тўраев ўтган мавсумни "Олмалиқ" жамоасида ўтказган. 

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Томислав Пажович, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Остон Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Яннис Линда.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика