UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  14 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (1:3) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи тайм қизиқ кечди, фақат тайм охирларида гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Иккинчи таймда эса толиқиб қолганимиз кўринди, чунки беш кун олдин "Пахтакор" билан ўйнаб кўп куч йўқотгандик. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Биз охиригача ҳаракат қилдик, лекин кўп нарса ўхшамади. Мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас деб ҳисоблайман. Ишлашда давом этамиз.

- Жамоада дарвозабонлар алмашиб тургани билан "Бунёдкор" кўп гол ўтказяпти.

- Мен бу ҳақда кийим алмаштириш хонасида йигитларга ҳам айтдим: футбол - жамоавий ўйин, ютқазсак айбдор фақат бир киши бўлмайди. Ютсак ҳаммамиз хурсанд бўламиз тўғрими? Худди шундай мағлубиятга учрасак ҳам ҳамма хафа бўлиши керак. Айб фақат дарвозабонларда эмас, кўп ҳолларда бутун жамоа бўлиб диққатни йўқотиб қўйяпмиз. "Динамо"да яхши футболчилар кўп, бугун рақиб ўз имкониятларидан фойдаланади, биз эса фойдалана олмадик.



- "Динамо"нинг асосий футболчиларида жароҳат бор. Жамоа ёшлар билан ўйнаб ҳам ютиб кета олди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Балки бу баҳонадек кўриниши мумкин, лекин беш кун олдин майдонга тушган билан саккиз кун олдин ўйнаган орасида фарқ бор. Ҳафталик циклда майдонга тушиш жуда яхши. Футболчиларга бемалол дам берасан, машғулотлар ҳам зўр ўтади. Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор. Ўйлашимча, бугун "Динамо" футболчилари тетикроқ эди.

- Биламизки, "Бунёдкор" ёшларга кўп имкон беради. Келаси турларда бошқа ёшларни майдонда кўришимиз мумкинми?

- Ёшларга эътибор бераётганимизни айтиб ўтганингиздан хурсандман. Бу йил кўп футболчилар сафимизда дебют қилишди. Лекин мен аввало ёшларнинг ўйинига қарайман, марҳамат, ким машғулотда ўзини кўрсатса албатта майдонга тушиш имконига эга бўлади. Таркибимиз ёш ва ишлашда давом этяпмиз. Жадвалдаги ўрнимизга қараб бемалол яхши мавсумни ўтказдик деб айта оламан. Чиндан ҳам таркибимиз анча ёш. Академиямиз бу борада яхши иш олиб боряпти. Шуни эътиборга олинг, мен шунчаки ёшлар ўйнаши керак экан деб футболчиларни майдонга туширмайман. Ким ҳақли бўлса, ким ўзини кўрсатса шу ўйнайди.

- Етакчи футболчиларнинг шартномаси тугаяпти деб эшитдик.

- Аввал чемпионатни тугатиб олайлик. Кейин раҳбарият билан бу ҳақда гаплашамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

-1   
09 ноя 09:03:00
mirabzal
бунёдкор ланж кайодиги динамани юутомади уят шармандала
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика