Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"
15 ноя 16:21
Янгиликлар
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"
"Қуръадан кейинги айтган гапимда тураман. Ўзбекистон катта ном бўлмаслиги мумкин, лекин улар жуда кучли жамоа, у ерда футбол ривожланиб бормоқда. Уларнинг миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, U-17 жамоаси эса амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Икки йил олдин улар чорак финалга чиқишган, Англияни мағлуб этишган ва фақат бўлажак финалчи Францияга ютқазишган. Улар чиндан ҳам жуда кучли жамоа. Буни нима учун айтаяпман? Қўрққанимдан эмас, балки уларга бўлган ҳурмат юзасидан айтяпман. Бироқ бизнинг ўз ўйин услубимиз бор. Уларга қарши тайёргарлик кўрдик. Биз уларга қарши яхши тайёрландик – улар жуда тўғри ва вертикал ўйнайдиган жамоа.
Ўзбекистонда осиёликлар, хусусан, японлар ёки корейсларга хос чаққонлик ва тезкорлик борлигини айтган бўлардим, шу билан бирга славянча ижодкорлик ҳам сезилади. Биз бу кунларда жуда жиддий тайёргарлик кўрдик, уларнинг ўйинини тўхтатиш йўлларини ҳам кўриб чиқдик. Ўйлайманки, йигитлар барча сценарийларга тайёр бўлади. Муҳими – ўз ўйинимизни кўрсатиш ва гуруҳ босқичида кўрсатган футболни такрорлаш. Қўлимиздан келганини қиламиз ва умид қиламанки, охирида хурсанд бўламиз", – деди 45 ёшли мутахассис.
Аввалроқ мураббий ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслигини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар