

Манбанинг хабарига кўра, Кристенсен аллақачон клубни тарк этиш истагини билдирган.
Бундан ташқари, Истанбул жамоаси вакиллари Левандовскининг агентлари билан боғланишган. Хабар қилинишича, польшалик ҳужумчи аввалроқ Каталония клубида қолиш истаги борлигини маълум қилганди. Бироқ бошқа вариантларни кўриб, чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, ҳар икки футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.
Жорий мавсум 37 ёшли ҳужумчи 12 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол урди. 29 ёшли ҳимоячи эса жорий мавсум барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушди.



