UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  4 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  24 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  5 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш Янгиликлар

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимлари иштирок этишди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бунгача “Навбаҳор” ПФК Маркетинг бўлими менежери лавозимида фаолият юритган Расулжон Раҳимович Акрамов “Навбаҳор” ПФК директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача мазкур лавозимни эгаллаб турган Илҳомжон Мирзабоев эса клуб директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.


Шамшод Эргашович янги раҳбар Расулжон Акрамовга келгусида ишларида омад ёр бўлишини тилади.


Ўз ўрнида “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Расулжон Акрамов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, клуб равнақи йўлида қўлидан келганича меҳнат қилишини таъкидлади.


“Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ вакиллари ҳам янги раҳбарга келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика