

Кучли 8 ликка кирган жамоалар, хусусан "Манчестер Сити" "Галатасарой"ни 2:0 ҳисобида ютиб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиққан бўлса, 9-ўриндан 24-ўрингача бўлган жамоалар ўтиш учрашувларида қатнашади ва ғолибларгина 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритади. Қуръа 30 январь куни ташланади.
SofaScore статистик порталига кўра "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов кечаги учрашув учун 6,8 баллга лойиқ кўрилди.




