UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  0 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  0 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  150 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18

"Навбаҳор": Эртага “Андижон” билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Навбаҳор": Эртага “Андижон” билан ўйнаймиз

Эртага «Навбаҳор» Андижонда «Андижон» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, жамоанинг тайёргарлик режасига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди. Наманганда давом этаётган машғулотлар якунига етгач, “Навбаҳор” 6 мартга қадар пойтахтимизда ҳозирлик кўради. Уч босқичдан иборат бўлган йиғинлар пайтида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, ПФЛ кубогида қатнашиш ҳам кўзда тутилмоқда. Жамоанинг пойтахтидаги йиғини чоғида таркибга янги ўйинчиларни жалб этиш ҳам кўзда тутилган.

Айни пайтда мураббийлар йиғинда иштирок этаётган футболчиларни саралашмоқда. Шу сабабдан айримларга жавоб берилмоқда. Ҳафта бошида дарвозабон Алишер Аҳмедов ва Вадим Любинскийларга жавоб берилганди. Куни кеча Собит Воҳидов, Жавлон Холмирзаев, Мурод Раҳмонов каби футболчиларга ҳам бошқа жамоа қидириш тавсия қилинди. Ўз навбатида таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб этилишмоқда.

Йиғин якунига қадар кўрикдан ўтаётган бир гуруҳ футболчиларга ҳам жавоб берилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Хусусан 2013 йилги мавсум биринчи ярмида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Маҳсуд Ҳайитов сафга қўшилди. Ҳайитов мавсумнинг иккинчи ярмини “Косонсой”да бошлаган бўлсада, келишмовчилик сабабли маълум вақтини майдон ташқарисида ўтказганди. Бундан ташқари, 2013 йилги чемпионатда “Қизилқум” ва “Шўртан” клублари шарафини ҳимоя қилган Азизбек Ғуломхўжаев ҳам ҳам “Навбаҳор” машғулотларида қатнашмоқда. Футболчи мавсумлар оралиғида “Насаф” таркибида ҳам шуғулланишга улгурганди. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Сергей Захарецкий эндиликда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика