UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  3 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  4 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5

"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Теглар :  Насаф
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Насаф" жамоаси бугун иккита назорат беллашувида майдонга тушди.


Бугун Рўзиқул Бердиев шогирдлари дастлаб Кипрнинг АЕЛ жамоаси билан куч синашишди ва Шаҳбоз Эркиновнинг ягона голи эвазига ғалабага эришгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берганди.

Куннинг иккинчи яримида "аждарлар" Озарбойжоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнашди.

Ушбу баҳсни "Насаф" жамоаси асосий таркибда ўтказди.

"Насаф": Элдорбек Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Шароф Муҳитдинов, Одилжон Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдурахимов, Драган Черан, Бобир Абдихолиқов.

Ўйиндаги ягона киритилган голга захирадан майдонга Фарруҳ Сайфиев муаллифлик қилди.

Шу тариқа "Насаф" ҳар иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Жамоа сафига янги келиб қўшилган Акмал Шораҳмедов эса "аждарлар" таркибидаги ўзининг илк норасмий ўйинини ўтказди.

"Насаф" жамоаси Анталиядаги йиғин давомида яна тўртта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

15.01.2017 (шанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ботошани” (Руминия)

16.01.2017 (якшанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Сумгаит” (Озарбайжон)

18.01.2017 (чоршанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Карпати” (Украина)

20.01.2017 (жума)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Шахтёр”  (Қозоғистон)

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика