

"Мен Месси билан учрашдим, унинг уйига жуда яқин жойда яшайман. Жаҳон чемпионатига келсак, кейинроқ барчаси ҳал бўлади. Биз кўп нарсалар ҳақида гаплашдик, лекин бу ҳақда эмас — чунки ҳали вақт бор. Уни ортиқча безовта қилмаслик керак, у тинчланиб, ўзи қарор қабул қилсин. Кейин эса жамоа учун нима яхшироқ эканлигини ўйлаб кўрамиз. Ҳозирча биз бошқа мавзулар ҳақида гаплашдик, у жаҳон чемпионатида бўладими ёки йўқми — бу ҳақда эмас.
Уни таниганлар яхши билади: у ҳеч қачон ортга чекинмайди. У туғма курашчи, ғалаба қозонишни хоҳлайди, ўйнашни хоҳлайди, доим ўша ерда бўлишни истайди. Бу жуда муҳим, айниқса унинг жамоадошлари учун — улар капитаннинг қандай йўл тутаётганини кўриб, миллий жамоага келишни, ўйнашни хоҳлайдилар", — деди Скалони AFA Studio YouTube каналида.



