UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  272 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

"Насаф" мураббийи ишдан кетди Янгиликлар

"Насаф" мураббийи ишдан кетди

Қаршининг "Насаф" клуби дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов клубдан кетди.

Собиқ посбон, бугунги кунда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётган Михаил Наумов Суперлиганинг 9-тури доирасида Қўқонда ўтган "Қўқон-1912"га қарши баҳс қайдномасидан ўрин олгани йўқ. 



Унинг нима учун ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Наумов бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан келишмовчилик туфайли клубдан кетган.

"Қўқон-1912" билан ўйин вақтида дарвозабонлар мураббийисиз қолган "Насаф" мураббийлари биринчи голда хатога йўл қўйган Машҳуржон Муҳаммаджонов ўрнига Абдувоҳид Неъматовни туширишди. Неъматов майдонга тушгач Муҳаммаджоновдан кам бўлмаган хато қилди ва қўқонликлар иккинчи голни уришди. "Насаф" клуби дарвозабонлари 2020 йилги Coca Cola Суперлигасида 9та турда 9 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. "Аждалар" кам гол ўтказиб юбориш бўйича чемпионатда тўртинчи ўринда боришмоқда.


Маълумот учун, "Насаф" клуби расмий сайти шу йилнинг 1 январь санасида Михаил Наумовни туғилган куни билан табриклаган. Бироқ сайтдаги мураббийлар бўлимида Наумов ҳақидаги барча маълумотлар олиб ташланган.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика