UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Насаф" лагеридан дарак Янгиликлар

"Насаф" лагеридан дарак

Теглар :  Насаф
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф"даги вазият ва жамоага оид тафсилотлар билан ўртоқлашди.

Айни пайтда клубнинг асосий қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли "Насаф" жамоаси клубга тегишли бўлган захира қароргоҳи - "Спутник"да янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Жамоа йиғин доирасида 2 февраль куни "Динамо"га қарши назорат баҳсини ўтказиши режлаштирилган. Шундан сўнг "аждарлар" 4 февраль куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишади.

"Насаф"даги ўзгаришларга келадиган бўлсак, жамоани ҳозиргача расман 3 нафар футболчи тарк этди. Тажрибали ҳимоячи, "Насаф"нинг кўп йиллик содиқ футболчиси Мақсуд Каримов бутсасини михга илганди. Дарвозабон Санжар Қувватов эса шартномаси тугагани боис эркин агент сифатида "Пахтакор"дан қўним топди. Чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов эса АГМК сафига бориб қўшилди.


Жамоа мураббийлар штабида куни кеча ўзгариш амалга ошгани ҳақида хабар бергандик. Рўзиқул Бердиевга дарвозабонларни тайёрлаб беришда кўмакчи бўлган тажрибали мутахассис Денис Иванков Қаршидаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг жамоадан кетди. Унинг ўрнига ким келиши ҳозирча номаълум. Номзодлар қаторида Михаил Наумов сингари жамоанинг собиқ дарвозабони ҳам тилга олинмоқда.

Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ва Бобир Абдихолиқов сингари футболчиларга кўплаб жамоалардан қизиқиш ва таклифлар мавжуд. Бироқ "Насаф" клуби мазкур футболчиларни яхшигина маблағ эвазигагина қўйиб юбориши мумкин. Қўшимчасига, бош мураббий Рўзиқул Бердиев раҳбариятга шартномани узайтираётганда жамоанинг мавжуд ўзагини сақлаб қолиш шартини қўйган. Бердиев "Насаф"да аллақачон етакчига айланиб улгурган ёшлар атрофида янги жамоа шакллантирмоқчи.

Бироқ мураббий ҳозирча мавсумга тараддуд кўриш босқичининг асосий қисмига тўлиқ режа тузишда муаммога дуч келмоқда. Сабаби, "Насаф"нинг кўплаб аъзолари ОТЖга номзод футболчи саналишади ва ҳозирча Любинко Друлович жамоасининг аниқ режаси тасдиқлангани йўқ.

"Насаф"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси бевосита ОТЖнинг тайёргарлик дастурига боғлиқ. Чунки жамоанинг асосий ўзаги айнан "аждарлар" футболчиларидан ташкил топган.

"Насаф" сафида шуғулланиб юрган иқтидорли ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев билан қаршиликлар оғзаки келишувга эришишган. "Машъал"даги ёрқин ўйинлари орқали кўпчиликка таниш бўлган ҳужумчи ниҳоят "Насаф"да кўриниш беришга яқин турибди. Тез орада битим расмийлаштирилиши мумкин. Шунингдек, жамоа таркибдаги чизиқларни кучайтириш ва рақобатни кучайтириш мақсадида селекция ишлари олиб борилмоқда. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар - ҳимоя, қанот ярим ҳимояси ва ҳужум.

Янги мавсумда "Насаф"да легионерлар пайдо бўлиши мумкинми? Агарда пичоққа илинадиган легионерлар бўлса, унда "Насаф" уларнинг хизматига лаббай дейиши мумкин. Ҳозирча баъзи легионер футболчилар кўрикда бўлиб қайтган. Аммо уларнинг даражаси ва ўйин сифати мураббийга маъқул келмаган.

Айни пайтда жароҳати боис сафдан чиққан Азиз Ғаниев Жиззахда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Футболчи февралдан бошлаб машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Бугун кечки пайт "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчилари ва раҳбарият билан кичик йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жамоанинг келгуси режалари, тайёргарлик босқичи ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида катта эҳтимол айнан мазкур йиғилишдан сўнг аниқ бир тўхтамга келиниши мумкин.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика