"Насаф": Фарруҳ Сайфиевни табриклаймиз!
17 янв 2017 10:38
Янгиликлар
"Насаф": Фарруҳ Сайфиевни табриклаймиз!
Бугун “Насаф” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиевнинг таваллуд айёми куни. Фарруҳ Сайфиев бугун 26 ёшга тўлди.
Кўп йиллардан бери жамоа сафида фаолият юритиб, ютуқларига ўзининг катта ҳиссаларини қўшиб келаётган Фарруҳжон футбол ишқибозларининг энг севимли ўйинчилари қаторидан жой эгаллади. Унинг майдондаги чиройли ҳаракатлари ва ўйинлари клуб мухлисларини завқига-завқ қўшиб келмоқда.
Ф.Сайфиевнинг бундан кейин ҳам “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилишга қарор қилганини жамоа мухлислари катта қувонч билан кутиб олишди.
Фурсатдан фойдаланиб, Фарруҳ Сайфиевнинг бугунги туғилган куни билан қизғин муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Жамоа сафида тўп тепиб, футболдаги ва ҳаётидаги орзу қилган барча ютуқларига эришишини тилаб қоламиз.
Фарруҳжон туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
“Насаф" ПФК жамоаси

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар