UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12

Мухлислар минбари. Пул футболчини бузадими? Янгиликлар

Мухлислар минбари. Пул футболчини бузадими?

Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Одил Аҳмедов фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.

Одил Аҳмедовга кўп жиҳатдан ҳавас қилса арзийди. Айниқса, унинг "Пахтакор"га бўлган садоқатига қойил қолмасдан илож йўқ. Эсингиздами, "Бунёдкор" олий лигага чиқиб, жуда катта пуллар эвазига кўпчиликнинг бошини айлантирган йиллар... 

"Бунёдкор" деярли барча кучли футболчиларни бирин-кетин ўз сафига қўшиб олган, лекин уй, машина ва катта маош каби ваъдаларга қарамай, Одил Аҳмедов барибир "Пахтакор"да қолганди. Чунки садоқат ҳаммасидан устунлик қилган. Бу ҳақда у ўз интервьюсида ҳам айтиб ўтди.

Кейин шундай бўлдики, Аҳмедов чет элда ўйнашга, таъбир жоиз бўлса яхши пул топишга ҳам улгурди. Буларнинг ҳаммасига вақт етди. 

Энди бир ўйлаб кўринг, ҳозир ўзбек футболида вазият ўзгарганми? Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовга ўхшаган ўз клубига содиқ футболчилар борми? Ёки пул ҳаммани бузадими? Марҳамат, бу ҳақда фикрингиз бўлса, изоҳда қолдиринг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика