UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Мутолаа учун. "Аталанта"нинг муваффақият калити Янгиликлар

Мутолаа учун. "Аталанта"нинг муваффақият калити

Бергамога куз фасли кириб келгач, "Гевисс" стадионида охирги ўзгаришлар амалга оширилди.

Осиб қўйилган оловлар, пайдо бўлган янги стендлар ва янгича фасад клуб "уйини" янада очиб юборди. "Аталанта" қаторасига иккинчи мавсум Европанинг клублар ўртасида энг муҳим мусобақаси учрашувини қабул қилишга тайёргарлик кўрарди. 

Янги мавсумга тайёрланиш учун вақт деярли йўқ эди. Августда "Аталанта" ПСЖга "буюк" Шупо-Мотинг туфайли мағлуб бўлган бўлса, октябрда гуруҳ босқичи ва "Мидтьюлланд" устидан қозонилган йирик ғалабага (4:0) эришди. Мусобақа аутсайдерларидан бири устидан қозонилган ғалабани ҳам мухлислар катта совғадек қабул қилишди. Сабаби пандемия даври мухлислар учун жуда оғир ўтди — бу ерда ҳали ҳам сон-саноқсиз қабрлар ва соат сайин ўсиб борган ўлимлар сонини унутишмади.

Илк касалликлар февраль ойида қайд этилди — ўшанда "Аталанта" мухлислар қалбини забт этишда давом этаётганди, тўхташ ҳақида эса гап-сўз йўқ эди. Италияда вирус ўчоқлари эса айнан Бергамо ва Ломбардия – мамлакатнинг шимолий ҳудудлари бўлди. COVID–19 ўз "сайрини" шу ердан бошлади ва ўлим ҳолатлари сони шу қадар тез ўсиб бордики, тасаввур қилиш ҳам мушкул. Май ойига келиб эса фақатгина ўлимлар сони 16000 ошиб кетди.

Рим папаси Иоанна XXIII шифохонаси бош шифокори Фабио Пеццоли ҳам "Аталанта"нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади — у атрофида бўлаётган воқеалардан том маънода карахт аҳволда қолганди: "Бергамо фарзанди бўлган Фабио ҳарбий машиналар олиб ўтаётган тобутлар... Уларнинг сони шунчаки даҳшат эди. Ушбу бало туфайли мен ҳам оила аъзоимни йўқотдим".

Доктор Пеццоли "Аталанта" "Валенсия" устидан ғалаба қозонганда (4:1) "Сан-Сиро"да эди. Календарда 19 февраль, учрашувда эса тахминан 45000 мухлис тўпланганди. Испанлар таслим этилди, бергамоликлар мухлисларига ғалаба ва бир олам қувонч тортиқ этишди — мухлислар табиийки ўзида йўқ хурсанд, бир-бирларини қучоқлаб, ғалаба нашидасини сурарди. Хурсандчилик сониялар ичида стадион бўйлаб тарқалиб улгурди, бироқ вирус унданда "чаққонроқ" ҳаракат қиларди.

Бу ҳолат ширин тушдан, қўрқинчли ҳақиқатга айланиши ва кейинроқ ўйин "биологик бомба" номини олишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмасди. Айнан ўша беллашув Бергамо мамлакатда эпидемия марказларидан бири бўлишини таъминлади.

"Бу ҳолатда мен ўзимни ноқулай сезяпман. Агар биз айбдор бўлсак ҳам, ҳеч биримиз буни билмасдик, билолмасдик ҳам", — хотирлайди доктор Пеццоли. – Бу чиндан вирусни юқтириб олиш ўчоғи эди, лекин... "Аталанта" Европа Чемпионлар Лигасида ўйнарди, қандай қилиб бу ўйинни ўтказиб юборишимиз мумкин эди?".

Николо Манклосси ҳам ўйинда эди. У ёшлигидан бугунги кунгача (ҳозир у 30 ёшда) жамоанинг бирорта уй учрашувини ўтказиб юбормайди. Николо стадионга отаси билан бирга бора бошлаган – "Аталанта"га Б Серияда иштирок этаётган ва ЕЧЛ плей-оффи орзу бўлган вақтларда мухлислик қила бошлаган.

"Бу исталган мухлис учун ушалган орзудек эди. Ўн минглаб мухлислар Бергамодан Миланга йўл олишган, бу бир мўъжиза эди", — дейди у. — Биз бунинг оқибатида бўлган ишларни билганимизда кеч эди. Барча нарса, ҳаттоки, ҳаёт тўхтаб қолгандек туюларди". 

8 март куни Италия бош вазири Жузеппе Конте Бергамо ва бутун ҳудуд тўлиқ ёпилиши ҳақида эълон қилди. Жавоб учрашуви бўш "Месталья"да ўтди ва якуний 8:4 ҳисоби Бергамода охирги кунлар бўлаётган ишларнинг буткул аксидек эди. 

Ўйин якунлангач футболчилар шаҳарни қўллаб-қувватлашларини исботи сифатида футболкаларини кўрсатишди. Унда: "Бергамо — бу сен учун. Таслим бўлма!" — деб ёзилганди. Ушбу воқеа узоқ вақт ўйинчилар ўз мухлисларини майдонда хурсанд қилишлари мумкин бўлган охирги ҳаракат бўлиб чиқди. Футбол ҳам бошқа турли соҳалар каби буткул тўхтатилди. Бироқ ушбу мушкул давр клуб ва шаҳар ўртасидаги муносабатлар қай даражада яхши эканини кўрсатиб берди.

"Аталанта" мухлиси бўлиш — бу Бергамо аҳолиси ДНКсида бор ҳислат, — дейди маҳаллий "Eco di Bergamo" газетаси бош муҳаррири Андреа Валезини. Қийин даврда ҳеч бир футболчи шаҳарни тарк этмади ва қийинчиликларга қарши курашда аҳоли билан елкама-елка туради".

Жамоа сардори ва мухлислар ёқимтойи Папу Гомес шифохоналарга ёрдам берди. Жумладан, футболчи ўз ҳисобидан коронавирусга қарши кураш учун зарур тиббий жиҳоз ва асбоблар, тиббий ниқоблар олиб берди, қолганларни ҳам бу ишга жалб қилишда фаол бўлди — бу эса табиийки, "Аталанта" ва шаҳар алоқаларига ижобий таъсир кўрсатди. 

Клуб мухлислари ҳам четда қолиб кетишмади. Улар очиқ ҳаводаги касалхоналарни қуришда иштирок этишди. Натижада 200 ўринли шифохона 10 кунда фойдаланишга топширилди ва вирус юқтириб олганларни қабул қила бошлади. Италия "ультраси" у қадар яхши обрў-эътиборга эга эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо айнан улар шифохоналар, тиббиёт ходимларини руҳлантиришда, эртанги кунга ишонч билан боқишда муҳим роль ўйнашди.

38 ёшли Марко Пировано энг фаол мухлислардан бири эди. У ҳафталаб шифохонага, пандемия билан курашаётганлар учун егулик ташиш билан машғул бўлди. "Мен шаҳар учун керакли ишда имконим даражасида қатнашдим. Бир-биримизга ёрдам бериш қонимизда бор". Чиндан Марконинг бу сўзлари шунчаки баландпарвоз гаплар эмас, у ҳеч кимга яхши кўриниш учун ҳаракат қилмади. 

Бергамо аҳолиси клубга алоқадор ҳеч бир нарсани эътиборсиз қолдирмайди, айниқса клубнинг собиқ аъзоси ва маҳаллий ишбилармон Антонио Перкасси 2010 йил иккинчи бор клуб президентлигига сайлангач. Ўшанда "Аталанта" В Серияда тўп тепарди ва иқтисодий томондан жиддий муаммолар гирдобида қолганди. Орадан 10 йил ўтди ва клуб Италиянинг энг кучлилари қаторида тилга олинмоқда. Энди "Аталанта" кўҳна қитъанинг исталган грандига қарши ҳам қўрқмай тўп тепа олади.

"Биз Бергамога улар лойиқ бўлган "Аталанта"ни қайтаришга ваъда бердик. Бу оилавий тарих", — қўшимча қилди президент. Янги лавозимга келган кунидан бошлаб Перкасси шаҳар ва клуб ўртасидаги алоқалар янада яхшиланишига эришди. У ҳатто маҳаллий туғруқхоналарда янги туғилган чақалоқларга "Аталанта" футболкаларини совға қилди.

Лекин "Аталанта"нинг муваффақиятларининг асосий "айбдори" мураббий Гасперини десак муболаға бўлмайди. Тажрибали мутахассис севимли тактикаси 3-4-3 юлдузларсиз жамоада ҳам иш беришини исботлай олди. Мураббий жамоани алоҳида шахслардан устун қўйди. Жан Пьеро кучли бўлмаган футболчилардан кучли жамоа шакллантирди ва машҳурроқ бўлган рақиблар, "Рома" ёки "Милан" каби жамоалардан барқарор ўйин кўрсатиб, кучли тўртликка кириш учун кураша оладиган ҳолатга олиб келди.

Бергамо кўчалари бўйлаб сайр қиларкансиз — маҳаллий аҳоли "Аталанта"ни жуда-жуда яхши кўришини англаш қийинмас. Ҳаммаёқда кўк-қора байроқлар, клуб граффитилари ва баннерлари.

Бу мавсум "Аталанта" А Серияда 7 ўйинда 13 очко тўплади —  бу натижа Италияда кучли олтиликка кириш учун етарли бўлиб турибди. Чемпионлар Лигасидаги омадли дебютни "Ливерпуль"дан учралган йирик мағлубият (0:5) "ювиб кетгандек бўлди". Бироқ мухлислар ўз севимлиларига ишонишда давом этишмоқда ва янги, ёрқин ғалабаларни кутиб қолишади.

Узоқ танаффусдан кейин қайтган ЕЧЛ баҳслари "Аталанта" ва унинг ишқибозлари учун учун ўзига хос ренессанс бўлди. Бергамо маҳаллий клуб яна Европанинг энг кучли жамоаларига қарши майдонга тушишини узоқ кутди. Мухлислар эса 24 минглик стадиондан бўлмаса-да, ўз уйларида қолиб, севимли клублари ўйинларини томоша қилишларига ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика