UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  1 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  24 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  11 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   15 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  8 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  2 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4

Мурод Холмуҳаммедов: “Пахтакор" мен учун энг яхши мактаб бўлган” Янгиликлар

Мурод Холмуҳаммедов: “Пахтакор" мен учун энг яхши мактаб бўлган”

Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.
Ўйин олдидан кўпчилик Жиззахлик мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан “Cуғдиёна”нинг 2016 йилдаги энг яхши трансфери, кўплаб жиззахлик мухлисларнинг кунглидан жой олишга улгурган Мурод Холмуҳаммедов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

-  Мурод  Холмуҳаммедовни футболга кириб келишига Аҳмад Убайдуллаевнинг роли катта бўлган.  Биринчи устозингиз айнан шу инсон бўлганми?

- Йуқ, аммо ҳақиқатдан ҳам футболда танилишимда, менга катта ёрдам берган айнан шу инсон бўлади.  Лекин менинг биринчи устозим Аҳмаджон Мусаев бўладилар. Аҳмад Убайдуллаев менинг ўйинларимни кўриб  “Чиғатой” га чақирган. Ўша пайтлари у киши ёшлар терма жамоаси мураббийи бўлган. "Пахтакор"да ҳам тўп тепишимда хиссаси катта бўлган.

- Ёшлик чоғида “Чиғатой”да шуғулландингиз. "Пахтакор" футбол мактаби ҳам сизни танитди. Қайси бири сизни катта футболга қадам қўйишизга ёрдам берган?

- “Чиғатой” да шуғулланиб катта футболга қадам қуйдим. Албатта Аҳмад Убайдуллаевнинг роли катта бўлган. Шундан кейин мен ёшлар термасида ўйнадим.

-  Бир қатор футболчиларнинг ҳаётига назар солсак, ҳаёти давомида қийинчиликларга дуч келишган. Сиз ўзига тўқ оиланинг фарзандисиз. Футболга кириб келишингизда  сизга  ҳам қандайдир қийинчиликлар бўлганми?
- Ҳа, албатта, бўлган.  Футболда бўлиш ва ўйинда ўзини кўрсатиш, бир нимага эришишни узи катта қийинчилик. “Пахтакор”да анча пайт ўйнолмадим. Соғлигим сабаб футболни ташламоқчи бўлган пайтларим ҳам бўлган. Аммо футбол менинг ҳаётим ва уни ташай олмаслигимни англадим. Лекин ҳаётда ҳам, футболда ҳам у даражада қийинчилик қўрмадим.

- Мурод  Холмуҳаммедов аутдан тўпни жуда яхши киритади. Фақатгина шунинг учун ҳам асосий таркибга киритилган пайтлари бўлган дейишади. Бунга қандай изоҳ берган бўлар эдингиз.
- Ҳақиқатдан ҳам шунақа. Ёшликдан ёшлар таркибида кейинчалик асосий таркибда ўйнаган пайтимда, профессионал бўлиб ўйнаган пайтимда асосий бир жиҳат бўлиб қолди. Бу жиҳатимни кўриб мураббийларим ҳам ишонч билдира бошлади. Бу устида ишламаганман айнан аут учун лекин бу менинг асосий ўйиндаги қуролимга айланди ва мураббийларнинг тактикаси ҳам шунга қараб тузила бошлади. Қанақадир сири бор деб ҳам айтолмайман лекин аутдан узоққа тўпни киритаман.

- Сиз “Пахтакор”да ўйнаб танилдингиз. “Пахтакор” сизнинг ҳаётингизда қандай роль ўйнаган? Ижобий ёки салбий?

- Мурод Холмуҳаммедов бўлишимга “Пахтакор”нинг ҳиссаси катта бўлган. Шу даражага етишишимга ҳам айнан шу клубнинг ҳиссаси катта бўлган. Шу клуб менга ишонч билдириб асосий таркибга киритган. Муваффақиятли ўйиним туфайли мени ёшлар терма жамоаси жалб қилган ва шу орқали дунё кездим. “Пахтакор” клуби ҳақида қанча гапирсам шунча оз.

- Айтишларича, сиз жуда “қаттиқ” ҳимоячисиз. Майдонда рақибни аямайсиз. Футболдан ташқари характерингизда шу жиҳат борми?

- Ҳа. Ҳаётда чуда асабийман балки шу хислат футболда ўз таъсирини ўтказади.  “Пахтакор”да  ўйнаган кезларим жуда кўп қизил карточка олганман ёки майдондан  уришиб чиқиб кетган пайтларим хам бўлган.

- Сизни шахсан таниб мен сизни жуда самимий инсон деб биламан.

- Сизнинг гапингиз ҳам туғри. “Cуғдиёна”га келиб бу жиҳатим ўзгарди чунки жамоамга кераклигимни хис қиламан ва эҳтиёткорлик билан уйнашни бошладим. Даврон Файзиев менга жуда катта ишонч билдирган ва майдонга маъсулият билан тушаётган пайтимда сариқ ёки қизил карточка олмий деб тушаман. Бунинг натижаси ҳам бор, ўтган 10 та тур давомида битта сариқ карточка олдим, холос.



- “Пахтакор” да  уйнаган пайтларингиздан  сўнг бир қанча футболчилар ҳозирги кунда Миллий терма жамоада ўйнамоқдалар. Айнан химоячилар . Масалан :  Даврон Хошимов,Егор Кримец, Мерзляков ва ҳоказолар. Улар ҳақиқатдан хам Мурод Холмуҳаммедовдан кучлими?

-  Ҳар битта мураббийнинг ўзига яраша тактикаси бор. Қайсидир мураббийга менинг ўйиним ёқади, қайсидир мураббийга ёқмайди. Миллий терма жамоа мураббийи Самвел Бабаяннинг ҳам ўз услуби бор.Демак улар кўпроқ  уша  услубга мос келади ва бош мураббий айнан уларни терма жамоага жалб қилган. Лекин ўзим ушбу футболчилар билан бемалол рақобат қилоламан.

- Фаолиятингиз давомида  U-19 “Осиё чемпионати” даги ютуқларингиз ва “Дарвозабонга айланган ҳимоячи ” бўлганлигингиз хақида ҳамма билади.  Ўша пайтдаги ҳиссиётлар қанақа бўлган?

- Жуда хурсанд бўлганман. Чемпионатга йўл олаётган пайтимизда мен жамоамга шунақа ёрдам бераман деб ўйламаганман. Шундай бўлса-да, машғулотдаги ҳаракатлар ўз мевасини бериб, жамоамга ёрдам берганман. Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига олиб чиқаман деб ҳаёлимга хам келтирмаган эдим. Хамма ўзгаришлар амалга оширилиб бўлган эди. Дарвозабон ўрнида пеналтиларни қайтарганман. Албатта энг катта натижа менинг ҳаётимда шу бўлган.

- 11 – турда Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.  Ўйин олди фикрларингиз ва ўз жамоадошларингизга қарши ўйнаш сизга қийин бўлмайдими?

- Маълумки ,“Пахтакор” жамоаси ўтган турда очко йуқотган. Албатта улар Жиззахга очко олиш учун келади. Лекин ҳозирги кунда Олий лигада хамма тенг. Номлар ва фамилиялар ҳеч қандай рол ўйнамийди. Ким кўпроқ майдонда ҳаракат қилса , қайси жамоада ғалабага иштиёқ кучлироқ  бўлса, ўша команда ғалаба қозонади. Бизга ҳам очко керак биз хам ғалаба учун ҳаракат қиламиз.  Зероки, бу йилги таркиб “Суғдиёна”нинг энг кучли таркиби. “Пахтакор” жамоаси ўйинчилари билан яхши мунособатдаман, лекин майдонда ҳамма тенг. Ҳаммамиз ҳам клубимиз шаъни учун ҳаракат қиламиз.

- Бўлажак беллашув олди жуда хам кўп Жиззахлик мухлислар айнан сиз билан суҳбат қилишимни сўрашди. Сизни Жиззахлик мухлислар жудаям ҳурмат қилади ва “Йилнинг энг яхши трансфери” ҳам дейишади.  Мухлисларга тилакларингиз.

- Аввало “Суғдиёна” да эканлигимдан хурсандман. Бу клубга келиб жуда катта маҳорат ошираяпман. Мураббийим Даврон Файзиевга раҳмат , чунки бу инсон менинг фаолиятимга бурилиш ясади ,албатта , ижобий томонга. Жиззахлик мухлислардек мухлисларни мен ҳеч қаерда кўрмаганман. Бошқа клубларнинг ўйинларида бевосита стадиондан кузатганимда мухлислар одоб рамкаларидан чиқиб кетишади. Жиззахда эса аксинча. Айрим ўйинларимиз мувоффақиятсиз якун топади, шундай бўлса-да стадиондан олқишлар билан, илиқ гаплар билан кузатишади. Жуда хурсанд бўламан ,чунки ҳақиқий мухлислар айнан шундай инсонлардир. Раҳмат сизларга, азиз мухлислар. Ишончингизни оқлаймиз деган умиддаман.

- Мавзудан ташқари бўлса-да Францияда бўлиб ўтадиган “Евро- 2016” да сиз қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Футбол кўришга унча вақтим бўлмайди лекин ,“Барселона” клуби мухлисиман. Ушбу клубнинг ҳеч бир уйинини қолдирмай кўраман.

Суҳбат давомида Мурод Холмуҳаммедов қанчалик самимий инсон эканлигини англаб олиш қийин эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга кейинги фаолиятига омадлар ва зафарлар тилаймиз.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.
Жиззах шахридан махсус
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика