UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Мурод Ризаев: "Like Cup"ни қайтаринг" Янгиликлар

Мурод Ризаев: "Like Cup"ни қайтаринг"

Теглар :  Like cup
Кейинги йилларда юртбошимиз томонидан Республикамизда футболни, хусусан оммавий футболни ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва фармонлар имзоланди.

Фарзандларимиз биздан кўра соғлом ва билимли бўлишлари кераклиги, соғлом турмуш тарзи муҳимлиги қайта қайта таъкидланди. Шу аснода жойларда кўплаб турли хил спорт тадбирлари ўтказиб келиняпти. Бугун мен мана бир неча йиллардан бери ўтказиб келинаётган ва барчанинг севимли турнирига айланишга улгурган анъанавий "Like cup" футбол турнири ҳақида ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Бунга балки ўзим ҳам ушбу турнирда футболчи, мураббий ва шарҳловчи сифатида қатнашаётганлигим сабаб бўлгандир. Бир қанча оммавий турнирларда қатнашганман. Лекин анчадан бери бунақа даражадаги беғубор ва гўзал турнирни кўрмагандим. Мусобақа ташаббускорлари ва ташкилотчилари бу сафар ҳар қачонгиданда яхши тайёргарлик кўрганликлари яққол сезилиб турди. Элимиз севган санъаткорлар, хонандалар, актёрлар,журналистлар, блогерлар,спортчилардан жумладан машҳур боксчиларимиздан иборат 8та жамоа тузилди. Баҳслар қизғин курашлар остида ўтиши  учун ҳар бир жамоага иккитадан собиқ футболчилар жалб этилди.

Пойтахтимиздаги ЖАР стадиони ёнида янги барпо этилган сунъий қопламали майдон чиройли ҳолга келтирилди. Турнир бош ҳомийси иштирокчилар ва мухлислар учун мусобақани байрамона руҳда ўтказиш мақсадида барча шарт шароитларни амалга оширишга шай турди. Биринчи кундан бошлаб стадионга келган мухлисларга ширин ичимликлар тарқатилди. Санъаткорларнинг куй қўшиқлари, карнай сурнай наволари, ишқибозларнинг қўллаб қувватлаши тадбирни ҳақиқий байрамга айлантириб юборди. Баҳслар "Спорт"  телеканалида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди ва учрашувларни навбатма-навбат Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидовлар билан бирга шарҳлаб бордик.




Айниқса биринчи кунда мусобақа очилишидаги дрон камералар орқали юқоридан олинган тасвирлар репортажни янада гўзаллаштирди. Яшил майдонда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Толиб Мўминов, Меҳриддин Раҳматов, Умар Шамсиев, "Беном" гуруҳи, "Афрўз" гуруҳи солистлари, Дилшод Каттабеков ва бошқа элимиз суйган спортчию санъаткорларнинг ҳаракат қилиши стадионга ташриф буюрганларга олам олам қувонч бахш этди. Ўйинларни бошқариш учун тажрибали ҳакамлар жалб этилди.


Ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан 1 июнь куни "Халқаро болалар куни"га бағишлаб  боллаларга музқаймоқлар тарқатиш тадбири режалаштирилди.Ундан ташқари 4 июнь куни белгиланган финалдан сўнг тақдирлаш маросимини ўзгача байрамона руҳда ўтказиш билан бирга 8та жамоа аъзолари стадионга катта монитор ўрнатиб 5 июнь кунги БАА-Ўзбекистон ўйинини бирга томоша қилишни келишиб олишди.





Чунки "Like Cup" 3-анъанавий мусобақасининг шиорида "Мундиалга бир қадам. Биз сиз билан биргамиз.Олға Ўзбекистон"деб ёзилган эди. Иккинчи кунги баҳслар бошланишига бир соат қолмасдан стадионни мухлислар билан тўлиб тошиши мусобақага бўлган қизиқиш анча ошиб кетганлигидан,жуда катта эканлигидан далолат эди. Айниқса стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг таниқли санъаткорлар қолиб блогер, вайнчилар билан суратга тушиш учун навбатга туришлари мени ҳайратга солди.Мусобақа ташаббускори таниқли кинорежиссёр ва актёр Алишер Узоқов ҳар ўйиндан олдин тартиб интизомга риоя қилишларини эслатиб турди.

Афсуски, ҳаммага ҳурсандчилик бахш этаётган ҳамда байрамона тарзда давом этаётган мусобақа битта тушунмовчилик туфайли тўхтатилди. Гап шундаки блогер ва вайнчиларнинг ўзаро келишиб олиб уюштирмоқчи бўлган саҳналаштирган саҳнаси ҳаммасини аксига ўзгартириб юборди. Буни атайлаб саҳналаштираётганлигини тушунмаган шахслар ростдан жанжал бўлаяпти деб воқеага аралашиб бузиб қўйишди. Буни мен "Чинор остидаги дуэл" фильмидаги ўша машҳур эпизодга қиёс қилган бўлардим. Нортой урушда қатнашган отасини оқламоқчи бўлиб йиғилганларга овозли кассетани эшиттирмоқчи бўлади.Укаси эса адашиб бошқа кассетани қўйиб юборади ва укасининг ўша машҳур монологи..."Мен эмас, ростакам итлар келаяпти".





Лекин Нортой барибир ўша овозли тасмани йиғилганларга эшиттиради.Бу ерда ҳам вазиятни тушунмасдан майдонга тушиб кетганлар(ажратаман деганлар ҳам)манзарани хунук ҳолга келтириб қўйишди.

Лекин мен шуни билдимки ушбу турнир қисқа фурсат ичида ҳамманинг севимли турнирига айланиб қолган экан.Эртаси куни бу байрамдан баҳра олаётган бир қанча ёшу-қарининг қўнғироқларига жавоб беришимга тўғри келди.

- Мурод ака қачон давом этади...
- Муроджон, тв да нега кўрсатмаяпти...


Хаттоки мазза қилиб иштирок этаётган медиа юлдузларининг бу хабарни эшитиб кайфияти ҳам тушиб кетди..

Баҳодир Жалолов (боксчи): Бу сафарги турнир жуда зўр ўтаётганди. Битта  майнавозчилик деб тўхтаб қолди. Афсус…
 
Акмал Мирзо (радиобошловчи ва актёр): Ишонасизми, майдонга тушиш учун Эркин ака Комилов келаётгандилар. Лекин бу ёшлар ўйиндан ўқ чиқаришди.Ҳаммаси чиройли давом этаётгандия..

Меҳриддин Раҳматов (актёр):  Ютдинг, бўлди,жамоанг билан бирга  ғалабангни нишонла. Ҳурсандчилик қил. Нима қиласан, саҳналаштириб...

Бундай фикрлар барча иштирокчи медиаюлдузлар томонидан янгради.



Чунки, 8та жамоанинг медиаюлдуз иштирокчилари бу тадбир орқали кўплаб янги дўстлар ортиришди, бир неча кун футбол билан ошно бўлишди ва соғлом турмуш тарзига амал қилишди.

Хуллас калом, барча жамоа аъзолари турнирни охирига етказиб қўйишни жуда жуда хоҳлашмоқда. Мухлислар эса қачон давом этаркин деб ҳали ҳамон умид қилишмоқда.
Асосийси тартиб бузарлар тегишли равишда жазоланди. Бунга сабабчи бўлган жамоалар бутунлай мусобақадан четлатилди.

Шу боис биз мутасаддилардан 3-"Like Cup" мусобақасини охиригача етказиб қўйиш учун рухсат беришларини сўраб қоламиз. Чунки ўзи шундоғам битта гуруҳ баҳси, иккита ярим финаллар ва битта финал баҳси қолган эди холос. Қолаверса анча зиёли бўлган "Театр", "Дутор", "Нокаут", "Ал Бадр"  жамоалари кейинги босқичга чиқишди. Яшил майдондаги дарвоза ортида 3-4та фақат заҳирадаги ўйинчиларни қолдириб, тартиб интизомга риоя қилган ҳолда мусобақани охиригача етказиб қўйилса мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлаймиз.




Мурод Ризаев ва "Дутор" жамоаси аъзолари


Рейтинг: -16   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+10   
04 июн 16:38:43
{ CHELSEA }
Bir tiyinga qimmat turner... Shaxsan menga qiziqmas...
+8   
04 июн 16:23:56
Soccerland777
Ўша санъаткорлар, футболчи ва санъаткор бўлишдан олдин инсон бўлишни ўрганволиш керак. Халққа ижобий қахрамонлар керак, лўттибозлар эмас. Оғзидан боди кириб, шоди чиқиб ётибди.
+7   
04 июн 16:44:52
Elbek Normurodov
Умуман керакмас бу масхарабозлар
+6   
04 июн 16:46:47
Bek
Авваллари нейтрал шархламагани учун шу одамни адекват эмас дердим и этибор бермасдим энди вашшеям хурмати колмади еши котта бусаям сан деб езвураман! Мурод сан серавно укийсан комментни бу заказной маколани бошида сиесатдан призидентни гапларидан бошлабсан ешларимиз биздан кура аклли билимли булиши керак дейилган деб! Хаммен курси дело бугансанла твдан курсатилвоткан нарсани хеч канакасига узбошимчали билан киломеди хеч ким!!!! Оддий футболда судьяни сукишса овозини пасайтиришни биласанла или футболчила тортишиб колса бошка кадр курсатиш или транслацияни узиб реклама куйворасанла лекегин бу лайк куб да акллар н етмадими значить шериксанла так что узини заказной постин билан йуколиб когин каттеги нарсалани бохона кимасдан! Футболни спортни ривожлантирмокчи бусен бор ана тогли жойлага кишлоклага бор канча талантла чириб етибди! Каттеги луттивозларин ( укимишли театр актерларини этмаямман) вайнчи чала актерларин билан спортниям футболниям ривожлантиромисанла! Спортни ривожлартириш учун давлат дастурлари бор ушанга тепадегила амал киса хаммаси четки булади санла твни чала шархловчиларини ривожлантир каналинда базилари футболчини исмини тугри талафуз киломедию санла тагин осмондасанла призидентпи гапини крайный куйиб
+6   
04 июн 16:02:39
Muhammadqodir Muhtorov
Pul nimalar qimediya. Hamma bilib turibtiyu homiylik shartnomasi deb qilinyapti turnir qaytsin deganlar
+5   
04 июн 17:17:47
Salimboy Bõriyev
Кейинги йилларда юртбошимиз томонидан Республикамизда футболни, хусусан оммавий футболни ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва фармонлар имзоланди.

Муроджон брат, Президентимиз бу карор ва фармонларни отарчию чалаблогерлар бюджет пулларини сарфлаб бир тийинга киммат тадбир килиш учун эмас, вилоятларда талантли ёшларни топиш, инфратузилмани яхшилаш максадида чикарганлар.
+4   
04 июн 17:44:32
MBBBB
Nima hammang ózingdan ketib xalqni aldab Piar qilib janjal qilib kimni ustidan kulmoqchiszlar bachkanalar hammangni jazolash kerak ming afsuski bizni millat lóttibozlarni kókga kótarishda davim etmoqda Saturn ,Taysin lóttibozlar kabi
+4   
04 июн 17:11:01
Dima
Yoqolsim bir toda bekorchilar
+4   
04 июн 17:05:02
Umrzoq85
Менимча бу турнирни ташкиллаштиришда сарфлафланган маблағни олис қишлоқларда спорт майдончаси қуришга сарфласа яхши бўларди.
+3   
04 июн 18:36:13
Ўзбек футболининг муҳлиси
Терма жамоамиз ҳал қилувчи пайтда юрганда, Лайкми, пайкми деган кубок наккуй керак???
+3   
04 июн 18:02:46
Sayfuddinovich86
Maydonlar ko‘p. O‘zlaring yig‘ilib o‘ynayveringlar, (shunchalik sportni sevar ekansiz) kim qarshilik qiladi. Faqat TVda, tarmoqlarda namoyish qilmanglar, 90 % o‘zbekistonliklarga yoqmadi. Sharmanda , saviyasiz, faqat mashxur bo‘lish uchun jamoa yig‘ib olganlarni TVga chiqarish o‘zi g‘alati
+3   
04 июн 17:46:37
. .
Масхарабозлар.Хурматли чемпионатчилар бунақа сариқ хабар ва масхаравоз артисларни бу ерга олиб келманглар
+2   
04 июн 20:31:41
Ali
Bu turnirni bitta foydasi kimni qanaqaligini ko'rsatib qo'ydi oddiy misol Bahodir qo'li ko'ksida chiroyli gapirardi o'tgan yili bir bolani bo'ynidan ushlab urmoqchi bo'ganidi bu yil o'zidan katta futbol faxrisiga sakradi mana uni xaqiqiy yuzi medal olgan bo'sa orqasidan tog'-tog' mukofotlarini ham olgan undan O'zbekiston qarzi yo'q erkaligini ko'tardigan.
+2   
04 июн 20:22:09
Адхамжон Низамов
Буни урнига уша маблагга олис кишлок еки махаллаларга мини стадион куриб берсаларинг,болажонлар учун хакикий совга буларди.Бир тийинга киммат масхарабозлар уйини кимга ва н...й керак
+1   
04 июн 21:17:18
Abror_Tursunov
Jalolov nimalar deb valdirayapsan? O'zi shu Jalolovdan boshlanuvdi xaltura. Ashurmatovga sakramoqchi bo'lganida. Jimgina boks tushib yuraver
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика