Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?

Iskandarov Abdulaziz
1 фев 2026
Кеча Туркия Суперлигаси 20-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Ризеспор" ўйини бўлиб ўтди.

Майдон эгалари сафида Элдор Шомуродов 19-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди, Аббос Файзуллаев 63 дақиқа тўп тепди ва алмаштирилди. Sofascore портали Шомуродовга 7,3, Файзуллаевга 6,6 баҳони қўйди. 

"Истанбул Башакшехир" навбатдаги учрашувини 4 февраль куни "Карагумрук" жамоасига қарши ўтказади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia