

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин оғир бўлди. Бир киши кам бўлиб ҳам охиригача туриб, пенальтилар сериясида омадимиз келиб ғалаба қозондик.
Пенальтилар серияси ҳар доим ҳаяжонли бўлади. Омадимиз келди дея оламан. Кубокни бошимиз узра кўтардик.
Ўзи зарба бериш мени навбатим эди. Тепдим ва гол урдим. Мураббийимиз яқинроқ ўйнашни ва очиқ худуд бермасликни айтди.
Гуруҳ босқичида Португалия тушишини истаяпман",- дейди Акмал Мозговой.



