АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди

Alisher Ostonov
31 янв 2026
АПЛ 24-тур доирасидаги "Лидс" — "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс лондонликларнинг йирик, 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Мартин Зубименди, Карл Дарлоу (автогол), Виктор Гёкереш ва Габриэль Жезус муаллифлик қилди.

"Арсенал" 24-турдан сўнг 53 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. Энг яъқин таъқибчи "Ман Сити" ушбу турдаги ўйинини эртага ўтказади ва "шаҳарликлар"да ҳозирда 46 очко бор. "Лидс" эса 26 очко билан 16-ўринда бормоқда.


31 янв 2026, 20:00
Leeds United — Arsenal
0 – 4
Тугади





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia