

Бу ҳақда журналист Низар Кинселла хабар бермоқда.
Манбага кўра, аргентиналик футболчининг фикрича, унинг жорий мавсумдаги ўйинлари маоши оширилган янги шартномани муҳокама қилишга асос бўла олади. Агентлар алмашганидан сўнг, хавбекнинг янги вакиллари "Челси"га тез орада янги битим бўйича музокараларни бошлашни истаётганини маълум қилишди.
Энцо Фернандеснинг "Челси" билан шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



