

Навбат "С" гуруҳи доирасидаги муҳим қарама-қаршиликларга. Нодир Элибоев бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун гуруҳдаги асосий рақиблардан бири — Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да старт олади.
Икки турдан сўнг миллий жамоамиз 4 очко жамғарган ҳолда ўз квартетида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Япония билан баҳсдаги натижа гуруҳдаги вазиятга таъсир қилиши, кейинги босқичга чиқиш йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши кутилмоқда.



