UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  29 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик"

Жаҳон чемпионати олдидан ёшлар терма жамоамиз аъзолари championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтади.
Ёшларимиз сафига жалб этилган дарвозабон Ботирали Эргашев жамоамизни чемпионатида энг юқори марраларни кўзлаётганини яширмади.

"Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни исботлашимиз керак. Халқимизни ишончини оқлашимиз керак. Майдонда ким ўйнашидан қатъий назар тўп ўтказмай ғалабага эришишни кўзламоқдамиз. Умуман олганда жуда катта мақсадлар билан тайёргарликка киришганмиз. Бизда барча шароит ва имконият етарли. Асосий ишимиз бу шароит ва имкониятларни оқлашдир" , - деди дарвозабонимиз Эргашев.

- Жамоанинг дарвоза чизиғида рақобат етарлича дея оламиз. Танловнинг кўплиги ижобий натижага қандай таъсир кўрсатади?

Бу жуда ҳам яхши деган бўлар эдим. Юқорида айтганимдек ким дарвозани қўриқлаши эмас, тўп ўтказмаслигимиз энг муҳимидир. Ҳамроев маҳоратли ва Каримов ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиб тажриба олди. Мен ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Рақобат бизда ўсишга хизмат қилади.

- Гуруҳ етакчиси Германия. Гуруҳдаги жамоалар ва уларнинг ҳужумчилари борасида фикрларингиз қандай?

Албатта, Германия жуда ҳам кучли жамоалардан биридир. Улар билан бир хил ўйнашга имкониятимиз етади. Улар жуда ҳам тез ва техникага экан. Уларни услубини ўрганмоқдамиз. Ҳар бир футболчиси индивидуал маҳоратга эга. Гондурас ҳам жуда ҳам бақувват футболчиларга эга. Фиджи ҳақида эса у даражада кўп маълумотга эга эмасман.

- Терма жамоадан қандай натижа кутсак бўлади?

Жамоа совринли ўринлар учун курашади. Вазифа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, натижага эришиш. Ҳаммамиз ўз кучимизга ишонамиз ва белгиланган маррани эгаллаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика