UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  9 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  66 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик"

Жаҳон чемпионати олдидан ёшлар терма жамоамиз аъзолари championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтади.
Ёшларимиз сафига жалб этилган дарвозабон Ботирали Эргашев жамоамизни чемпионатида энг юқори марраларни кўзлаётганини яширмади.

"Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни исботлашимиз керак. Халқимизни ишончини оқлашимиз керак. Майдонда ким ўйнашидан қатъий назар тўп ўтказмай ғалабага эришишни кўзламоқдамиз. Умуман олганда жуда катта мақсадлар билан тайёргарликка киришганмиз. Бизда барча шароит ва имконият етарли. Асосий ишимиз бу шароит ва имкониятларни оқлашдир" , - деди дарвозабонимиз Эргашев.

- Жамоанинг дарвоза чизиғида рақобат етарлича дея оламиз. Танловнинг кўплиги ижобий натижага қандай таъсир кўрсатади?

Бу жуда ҳам яхши деган бўлар эдим. Юқорида айтганимдек ким дарвозани қўриқлаши эмас, тўп ўтказмаслигимиз энг муҳимидир. Ҳамроев маҳоратли ва Каримов ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиб тажриба олди. Мен ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Рақобат бизда ўсишга хизмат қилади.

- Гуруҳ етакчиси Германия. Гуруҳдаги жамоалар ва уларнинг ҳужумчилари борасида фикрларингиз қандай?

Албатта, Германия жуда ҳам кучли жамоалардан биридир. Улар билан бир хил ўйнашга имкониятимиз етади. Улар жуда ҳам тез ва техникага экан. Уларни услубини ўрганмоқдамиз. Ҳар бир футболчиси индивидуал маҳоратга эга. Гондурас ҳам жуда ҳам бақувват футболчиларга эга. Фиджи ҳақида эса у даражада кўп маълумотга эга эмасман.

- Терма жамоадан қандай натижа кутсак бўлади?

Жамоа совринли ўринлар учун курашади. Вазифа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, натижага эришиш. Ҳаммамиз ўз кучимизга ишонамиз ва белгиланган маррани эгаллаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика