Моуринью тез орада Москвада бўлади
29 янв 2019 20:10
Янгиликлар
Моуринью тез орада Москвада бўлади
Шарҳловчи Нобель Арустамяннинг маълум қилишича, мураббий Жозе Моуринью тез орада Россияда бўлади.
"Тез орада Москвага Жозе Моуринью ташриф буюради. Йўқ, у Россия клуби билан музокара ўтказиш учун келмайди.
Ҳаммаси оддий: Гап Russia Today билан тузилган шартномада.
Битим бўйича Моуринью бир неча бор Россияга келиб, канал студиясида бўлиши керак. Ёздаги турнирда икки марта келди, яна бир учрашув ташкил этилмоқда.
Моуриньюнинг футбол клублари билан учрашувлари режалаштирилмаган. Бироқ ҳамма нарса бўлиши мумкин ёки бизнинг клублар Европани ҳайрон қолдиролмайдиган бўлиб қолган" - деб ёзди Арустамян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар