

Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, спорт функционери португалиялик мутахассис агар ҳозирги жамоасини тарк этса, унинг номзодига мурожаат қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги финалидаги (2:3) мағлубиятдан сўнг Хаби Алонсо пойтахт клуби бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига Альваро Арбелоа тайинланган бўлиб, унинг қўл остида "қаймоқранглар" мамлакат Кубоги 1/8 финалида "Альбасете"га имкониятни бой берди (2:3).



