UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0

MLS. "Лос-Анжелес" чемпионликни нишонлади ёхуд 40-тур натижалари Янгиликлар

MLS. "Лос-Анжелес" чемпионликни нишонлади ёхуд 40-тур натижалари

Теглар :  MLSАҚШ
Ўтган куни эрталаб, Америка Қўшма Штатлари маҳаллий лигаси навбатдаги тур ўйинларининг деярли барчаси бир ҳил вақтда ўтказилди ва унда муҳлислар голларга бой баҳсларга гувоҳ бўлишди.

Етакчилар жангида йирик ҳисоб

Шарқий минтақада биринчи ўринни эгаллаб турган "Нью-Йорк Сити" ўз майдонида яқин таьқибчиларидан бири "Атланта"ни қабул қилди. Ўйинда атланталиклар ғалаба қозонишса, рақибга максимал даражада яқинлашиб олишлари мумкин эди. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Олдинига, қандайдир 20 дақиқа ичида Александру Митрице "хет-трик"ни расмийлаштириб, меҳмон жамоани караҳт аҳволга солиб қўйди. Иккинчи бўлим бошиданоқ, нью-йоркликлар яна ҳужумга отланишди ва бу ўз самарасини берди. Бу вазиятда, Мартинес пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни йириклаштирди - 4:0. Учрашув сўнггида, Эбер ўртадаги фарқни қисқартиришга эришди. Бироқ, меҳмонларнинг кучи бундан ортиғига етмади.

Аутсайдерга қарши аутсайдер

Ғарбий минтақада кумуш медалларга асосий даьвогар бўлган "Миинесота" ўз уйида сўнгги поғоналардан бирида бораётган "Спортинг Канзас-Сити"ни меҳмон қилди. Дастлаб, Барат 7-дақиқадаёқ тезкор голи билан ҳисобни очиб берди. Аммо, Миннесота шаҳри жамоаси футболчилари ажойиб ўйин намойиш этишди ва иродали ғалабага эришди. Освальдо Алонсо ва Дотсоннинг сўнгги дақиқада урган голлари эвазига мезбонлар уч очкони илиб кетишди.

Лос-Анжелесликларда яна ғалаба


"Ла Гэлакси"нинг ғалабали серияси учта ўйинга етди. Бу сафар, жамоа меҳмонда "Реал Солт-Лейк" билан баҳс олиб борди ва рақибини ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди. Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Павон ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Ибрагимович ўзини кўрсатди. Учрашув тугашига бир дақиқа қолганда, Недум Онуоха ўртадаги фарқни қисқартирди. Шу тариқа, "Ла Гэлакси" турнир жадвалида 3-ўрингача кўтарилиб олишди.

Ўхшаш жамоалар тўқнашуви

Жорий турда ягона дуранг қайд этилган ўйинда деярли бир ҳил очко тўплаган ва ўз минтақасида 7-поғонани банд этиб турган клублар ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди. Унда, "Портленд Тимберс" ўз майдонида шарқий зонадаги кўпроқ дурангга мойил бўлган жамоа "Нью-Инглэнд" билан баҳс олиб борди. Жереми Эбобисснинг "дубль"ига меҳмонлардан Боу ва асосий вақтга қўшиб берилган еттинчи дақиқада Хиль пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда жавоб қайтаришди.

Пешқадам хьюстонликларни ер тишлатди

Жорий тур, мусобақа жадвалида узоқ вақт карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келган "Лос-Анжелес" клуби ўз муҳлислари қаршисида аутсайдер "Хьюстон Динамо"ни 3:1 кўринишида енгди ва чемпионликни муносиб нишонлади. Аввалига, лига бош тўпурари Карлос Вела юзага келган пенальтини голга айлантирган бўлса, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Миллер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйиннинг иккинчи ярмида, Росси ҳисобни йириклаштирди. Ушбу уч голга меҳмонлардан Атуэста киритган тўпи билан жавоб қайтарди.



Ғарб ўртамиёнасига қарши шарқ етакчиси

Шарқий минтақада чемпионликдан ҳали умидини узмаган Филадельфия шаҳрининг айнан шу ном билан аталувчи жамоаси ғарбий зонада 8-ўринни эгаллаб турган "Сан-Хосе" меҳмони бўлди ва муҳим уч очкони қўлга киритиб қайтди. Гарчи, ҳисобни мезбонлар Юэиллнинг голи эвазига очиб олишган бўлсада ўйин хотимаси улар учун аянчли якун топди. Бедойя ва Пржибилконинг киритган тўплари "Филадельфия"га қимматли ғалабани тақдим этди.


Хондамир Ҳакимов
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика