UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  1 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим бошида кутилмаганда 2та стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан, ҳисобни қисқартира олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Тўп дарвозага кирмаса қийин экан. Иккинчи бўлимда Мартинда яхши вазият бор эди. Биз ура олмадик "Металлург" эса қарши ҳужумда имкониятидан фойдаланиб кетди. Ҳозир йигитларга ҳам айтдим,  футболда охиригача курашилади. 1:3 бўлиб турган вақтда ҳам қўлни тушириб тўхтаб қолишгани йўқ. Шундан кейин ҳам вазиятлар бўлди, тўп кирита олмадик. Забиҳилло Ўринбоев тўртинчи голни урди. Охирги 2 йилда "Металлург" билан ўйинларда ишимиз юришмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар ғалаба кутишганди. Охиригача қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз",- дейди Миржалол Қосимов. 


- Сўнгги 2 мавсумдан бери Суперлигада ОКМК айнан "Металлург"га мағлуб бўлмоқда. Қайсиди маънода "Металлург" "лаънати", десак ҳам бўлади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Биринчи бўлимда 2та стандарт вазият. Аввалги учрашувларда биласиз камчиликлар ўз таъсирини ўтказган. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. 

- Олдинда жамоани ОЧЛда Ироқ жамоасига қарши ўйин кутмоқда. Кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг жамоани руҳан тайёрлаш қийин бўлмайдими?

- Ротатциялар қиламиз. Камроқ ўйнаган футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз. Бу ишимизнинг бир қисми ва вазиятдан чиқиб кета оламиз. 

- Абдулла Абдуллаев кетганидан сўнг жамоа 2та ўйинда 7та гол ўтказиб юборди. Абдулла Абдуллаевнинг кетиши қай даражада таъсир қилди?

- Жамоадар ҳар бир футболчининг ўрни бор. Ҳаёт шундай. Жамоа бўлганидан кейин бир ўйинчига таяниб қолмаслиги керак. Лекин ҳақиқатдан ҳам Абдуллани ўзининг ўрни бор эди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика