UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  16 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"

Суперлиганинг 9-турида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Менимча, ўйин барча учун қийин ўтди. Чунки иккала жамоа ҳам водийдан, шу сабабли барча 100 фоиз кучи билан майдонга тушди. Ўйин бошидан охиригача барча - футболчилар, мураббийлар штабидан тортиб, мухлисларгача босим остида бўлиб турди. шундай қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

- Ўтган ўйинларга қараганда бу сафар кўпроқ ротация кузатилди.

- Таркибимизда касал бўлиб қолган футболчилар бор. Шунингдек, айрим футболчиларимизда шамоллаш белгилари йўқолмаган. Шуни ҳисобга олган ҳолда жамоа таркибида ким соғлом ҳолатда бўлиб турса, ўша майдонга тушяпти ва жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиляпти. Агарда барча футболчилар сафга қайтадиган бўлса, ротацияни сифатга қараб эмас, каттароқ масштабда амалга оширишимиз мумкин.

- Сўнгги пайтларда Тома Табатадзега сермаҳсуллик етишмаяпти. Унинг голлар ура олмаётгани ҳақида нима дея оласиз?

- Унинг мушакларида жароҳати бор эди. У яқиндагина машғулотларга қўшилди ва тўлақонли шуғулланишни бошлади. Унга ўзининг юқори ҳолатига келиб олиши учун вақт беряпмиз. Тома тезроқ ўзига келиб олишини истайман. Ўйинда унда вазиятлар бўляпти, барча буни кўриб турибди. Булардан фойдаланиш ва икки тайм ўйнашга ҳаракат қилиш керак. У жамоада рақобат катталигини яхши билади, шу сабабли у кейинги ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишига ҳаракат қиламиз.

- "Андижон"нинг ҳозирги ҳолати унчалик яхши эмас. Рақибга қандай баҳо бера оласиз?

- Таркиб ёмон эмас, сифатли футболчилар кўп. Мавсум олдидан клуб яхши ишларни олиб борди деб ўйлайман. Бизда ҳам уларда ҳам жамоа деярли янги ва майдонда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, барчани қувнатишимиз учун иккимизга ҳам вақт керак. Совуган мияга барчасини тахлил қилиб чиқиш керак. Жамоада ўйин бор. Шунчаки кичик деталларни яхшилаб олиш керак. "Андижон"га навбатдаги ўйинларда омад ва ушбу мавсум олдидан қўйилган мақсадларини бажаришда муваффақият тилаб қоламан. 

- Ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Барча мухлислар ушбу ғалабани исташганди. Шу сабабли илк навбатда бу ғалаба уларники. Иккинчидан эса майдонга тушиб, мухлислар учун ўйнаган футболчилар руҳий роҳат олишлари керак. Бугун футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам роҳат олишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика