UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  5 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашувни яхши бошлагандик, 15-дақиқага қадар 2-3 та жуда қулай имконият юзага келди. Афсуски, гол уролмадик. Биринчи тайм сўнгидаги четлатиш барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Жанговар баҳс кузатилди. Бугунги тўқнашув футболимиз 110 йиллиги байрам қилинаётган дамга тўғри келди. Шунга монанд мухлисларимизга ижобий кайфият тақдим этишни хоҳлагандик. Аммо бу – футбол. Албатта, мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов мавсумда учинчи, "Металлург" билан эса иккинчи марта қизил карточка олмоқда. Унга эътирозингиз борми?

- Эътироз ҳар бир ҳимоячига ҳамиша бўлади. Акрамжон Комилов ҳам йўқ жойдан тўртинчи сариқ карточкасини олди. Энди тўқнашувларга бой спорт тури бўлгани учун ўйинга берилиб кетишди. Бунақа вазиятлар бўлиб туради. Масалан, Давронжон Эргашев ҳам "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги учрашувида майдондан четлатилди. Сардор Раҳмоновнинг Бекободдаги четлатилишига қўшилмаган бўлардим. У ерда қизил карточка берилмаслиги лозим эди. Бугунги вазиятда тўғри қўрқмасдан курашга киришди. Биз шашка ўйнамаймиз. Шашка ўйнаганимизда, бундай бўлмасди. Бу атайин қилинган нарса эмас, тўп учун кураш чоғида, ўйиндаги вазиятда вужудга келди. Сардор ҳимоячи, шу боис бундай тўқнашувларда кўп иштирок этади. Бунақа ҳолатлар учраб туради. Бу – нормал ҳолат.

- Чемпионатимизда кескин ўйинлар кўп бўляпти. АГМКнинг бир қанча футболчиларида шундай ҳолат кузатиляптики, уларни қониқтирмаётган ҳисоб қайд этилаётган пайтда ўзларини бошқара олишмаяпти ва сариқ карточкалар кўпайиб кетяпти. Ҳали олдинда тўқнашувларга бой баҳслар кўп. Бундан жамоа панд еб қолмайдими?

- Сал аввал айтганимдек, бу шашка эмас. Ҳаммаси хоҳиш-истак кучлилигидан, спорт принципларидан четга чиқмаган ҳолатда рўй бермоқда. Албатта, ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Бу – нормал ҳолат. Европани қаранг, қандай жанговар тўқнашувлар бўлади. Биз ҳам шу орқали ривожланиб борамиз.

- Янги футболчиларнинг мослашув жараёни қандай кечмоқда?

- Улар кеча учиб келишди. Жамоага эндигина қўшилишди. Қайси бири Истанбул орқали, қайси бири Олмаота орқали пешинда келди. Ўйлайманки, 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, ўйинга яхши киришиб кетишди. Улар жамоа имижига ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. 

- Бу футболчиларни шахсан ўзингиз танлаб, жамоага жалб қилдингизми ёки кимдир тавсия қилдими?

- Мураббийлар штабимиз билан келишган ҳолда ҳал қилинади. Ўзимиздан ўзимиз харид қилмаймиз. Қайси нуқталарга керак бўлса, ўша ерга оламиз. Шунингдек, жамоа ўйинига тўғри келадими ёки йўқ, шунга қараймиз. Тавсия ҳам қилишади, албатта.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика