"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади
28 ноя 11:30
Янгиликлар
"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади
"El Chiringuito" хабар беришича, "Барселона"да Ханс-Дитер Фликнинг келажаги борасида ноаниқлик кучайиб бормоқда. Манба маълумотларига кўра, немис мутахассисининг мавсумдан кейин жамоадан кетиши эҳтимоли қолишидан катта.
Флик жамоанинг беқарор натижалари туфайли жиддий босим остида қолган ва унга қилинган айрим танқидларни адолатсиз деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, айрим футболчилар — хусусан, Ламин Ямал ва Роберт Левандовски билан муносабатларда ҳам таранглик кузатилмоқда.
Клуб президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деко эса мураббийни алмаштириш вариантларини кўриб чиқишни бошлаб юборишган. Асосий номзод сифатида Луис Энрике тилга олиняпти, аммо ПСЖ уни қўйиб юбориш ниятида эмас. Янги эҳтимолий вариантлар орасида Сеск Фабрегас ҳам бор — у "Комо"даги иши билан раҳбариятни жиддий даражада ўзига жалб қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар