UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  0 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  1 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  2 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  9 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  11 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  4 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  20 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  9 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  23

Минскда Тошкент ва Минск футбол федерацияси раҳбарлари ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар Янгиликлар

Минскда Тошкент ва Минск футбол федерацияси раҳбарлари ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар

4-7 февраль кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган “Наше будущее“ — 2020 мусобақаси давомида Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясининг Биринчи Вице-президенти Алишер Полатов ва Минск футбол федерациясида,

Беларусь футбол афсонаси Михаил Вергеенко билан учрашди.


Михаил Вергеенко 1982 йилда “Динамо“ (Минск) сафида Собиқ Иттифоқ чемпиони. 1972 йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг финалчиси.


Айни пайтда Минск шаҳар ФФ ва Беларусь футбол федерациясида болалар футболи бўйича раҳбар лавозимида фаолият юритаётган Михаил Никифорович ва Алишер Джеттибаевич ўртасида ҳамкорлик режалари бўйича музокаралар ўтказилди. Энди Минск ва Тошкент шаҳар чемпионатида фаолият олиб бораётган энг яхши жамоалар икки давлат ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда тўғридан-тўғри иштирок эта оладилар.


Суҳбат якунида икки ташкилот раҳбарлари ўртасида меморандум имзоланди.


“Яқинда Минск шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада иштирок этди. Менга болалар жуда ёқди. Бир ёш кичик бўлганликлари учун натижа бўлмаган бўлиши мумкин, аммо яхши футболчилар кўп эди. Яқинда МТЖларимиз Дубай шаҳрида ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Икки давлат аввалдан яхши алоқаларни йўлга қўйган. Бугун болалар футболида ҳамкорлик меморандумини имзолаётганимиздан хурсандмиз“, — дейди Михаил Никифорович.



- Тошкентда болалар футболини яна аввалги савиясига олиб чиқишимиз керак. Бу борада халқаро ҳамкорларнинг бўлиши айни муддао. Бугун Минскда бўлиб ўтаётган турнирда Тошкентнинг икки жамоаси, “Пахтакор“ ва “ФА Одил Аҳмедов“ иштирок этяптилар. Қувонарлиси шундаки, 36та жамоа ичида “ФА Одил Аҳмедов“ ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олди. У ерда “Милан“, “Ростов“ ва “Краснодар“ каби жамоалар билан ўйнашди. Бундай мусобақаларда биз ҳам ғалаба қозона оламиз, қачонки, шундай савиядаги турнирларни Тошкентга олиб кела олсак. Биз Минск орқали илк қадамларни ташладик ва бу давомли бўлади. Федерациядан ташқари, Беларусь ва МДҲда ўз ўрнига эга “Наше Будущее“ спорт агентлиги билан ҳам меморандум имзоладик. Дмитрий Тишовский бошчилигидаги компания, бугун МДҲда мусобақа ўтказиш бўйича етакчилар қаторига кириб бораяпти“, — дейди Алишер Джеттибаевич.



Ўз навбатида Дмитрий Тишовский ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Бизнинг компания “ФА Одил Аҳмедов“ билан ҳамкорлик қилиб келади. Бугун Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси билан ҳам шундай меморандумни имзоладик. Минск борга сари топ клублар учун мусобақа марказига айланиб боряпти. Шу кунгача “Пахтакор“ ва “ФА Одил Аҳмедов“ доимий турнирларимизда қатнашиб келяпти. Энди Тошкентнинг бошқа жамоалари ҳам келишади деган умиддаман. Ўз навбатида ҳамкорликда Тошкентда ҳам юқори савиядаги мусобақа ташкил қилиш ниятимиз йўқ эмас.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика