UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  1 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  9 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  2 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  7 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  8 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"

МТЖ собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов кенг муҳокама қилинаётган Фабио Каннаваро мавзуси бўйича изоҳ берди.

- Миржалол Қўшоқович, ОАВда тарқалган хабарларга кўра, ЎФА Фабио Каннаварони МТЖга бош мураббий этиб тайинламоқчи. Ушбу қарор бўйича фикр билдириб ўтсангиз?

- Ассоциация раҳбарлари барчасини ҳисобга олиб таклиф қилишаётгандир. Қандай натижа беришини эса мундиалдан сўнг биламиз. Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди дейишади-ку. Терма жамоага омад. ОАВ орқали ўқидим, Кападзе ҳам мураббийлар штабида қолар экан. Кападзенинг қолиши ҳам анча катта фойда бўлади.

- Кўпчилик журналистлар ушбу қарорга салбий фикр билдирмоқда. Бунга сабаб Каннаваронинг мураббийлик фаолиятида барқарорлик йўқлиги. Кўплаб клубларда ишлаган, аммо жуда қисқа вақт давомида. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда терма жамоага Каннаварони олиб келиш хавфли эмасми?

- Айтяпман-ку, мутасаддилар ушбу жиҳатларни кўриб чиқишган. Бундай қарорлар ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Кўпчиликнинг фикри ҳам бўлинди. Кимдир топ мураббийни хоҳлади, кимдир эса йўқ. Ҳаммаси Йоахим Лёвдан бошландику. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Якуний баҳони жаҳон чемпионатидан сўнг берамиз. Эртага натижа кўрсатиб қўйишимиз ҳам мумкин. Агар гуруҳдан чиқиб, яхши иштирок эта олсак, бу тўғри қарор бўлган экан деб қоламиз. Футболда ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика