Фабио Каннаваро: "Мен ҳақимда тарқаётган гап-сўзлар эрталаб уйғонганимдан бошлаб 24 соат давомида Ўзбекистон учун ишлаётганимни инкор этмаслиги керак."

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 19:25
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан аввал матбуот анжуманида иштирок этди.

- Осиё кубоги муддатининг ўзгариши сизга жамоани янада такомиллаштириш учун вақт беради. Бу вақт давомида терма жамоада қандай ўзгаришлар қилишни режалаштиряпсиз?

- Ҳа, албатта, биз барчасига тайёрмиз, барини режалаштирганмиз. Бошида бу янгиликларни эшитганимизда, «Нима учун, нима учун улар бундай қилишди?» деган саволлар туғилганди. Лекин, тўғрисини айтсам, охирида бундан хурсандман, чунки бизда кўпроқ вақт бор. Кўпроқ вақт бўлгани сабабли бошқа жамоа қуришга, янги футболчиларни кўришга ҳаракат қиламиз ва бу биз учун фойдали деб ўйлайман. Осиё Кубоги ўрнига яна бир йиғин ўтказмоқчимиз. Бу йиғин катта эҳтимол билан легионерларсиз ўтказилади (ФИФА кунлари бўлмагани учун), клубларнинг эътирозига сабаб бўлмайдиган мақбул муддатни танлаймиз. Март, июнь, сентябрь ойларидаги ФИФА кунларида ҳам йиғинлар ўтказамиз. Мен ҳар доим федерациядан кучли терма жамоалар билан ўйнашни сўрайман. Натижа муҳим эмас, асосийси ўйинчиларимизга кучли ўйинлар орқали тажриба бериш, ўз қийматимизни билишимиз ва қаерда ўсишимиз кераклигини тушунишимиз. Кореяга қарши ўйинда интенсивликни кўрдик, улар иккта вазиятдан иккта гол уриб кетишди. Биз топ билан ва тўпсиз қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргандик. Баъзан чиройли ўйнамасдан туриб ҳам ютишни билиш керак. Россия, Эрон, Корея, Саудия Арабистони каби кучли жамоалар билан ўйнаш биз учун муҳим.

- Россия терма жамоаси, Россия терма жамоасининг балки баъзи ўйинчилари, шу ўйинчилар ҳақида маълумотга эгадирсиз? (Россиялик журналистдан савол)

- Албатта, биз ўйинчиларни ҳам, жамоани ҳам яхши биламиз. Бу вақт ичида кўплаб ўйинларни кўрдик. Бу жуда кучли жамоа, чунки улар жамоа бўлиб ўйнашади. Мураббийни ҳам биламан, чунки у ҳам жуда яхши футболчи бўлган. Уларнинг жуда яхши фалсафаси бор: агрессив, компакт ва биргаликда ишлайдилар. Биз учун осон бўлмайди, лекин ҳар бир жамоанинг яхши ва ёмон жиҳатлари бўлгани каби, биз ҳам футболчиларимизга видео орқали ҳамма нарсани кўрсатамиз. Бу жуда яхши синов бўлади, чунки мен ҳар доим кучли ва яхши жамоаларга қарши ўйнашни яхши кўраман. Бундай терма жамоалар билан тўқна келиш имконияти биз учун муҳим. Биз ёшларга тажриба бери жараёнидамиз, шунинг учун Россияга қарши ўйнашдан мамнунман.

- Биламизки, олдинги сентябрь ойдаги йиғин, учта ўйин ўтказдингиз, лекин иккита дарвозабонга имконият бердингиз (Абдувоҳид Неъматов ва Владимир Назаров). Энди бу эртанги ўйинда Эдем Немановга ҳам имконият берасизми?

- Ким бу ерда бўлса, ўйнаши мумкин. Кўпчилик дарвозабонларда муаммо борлиги ҳақида гапиради, лекин мураббий сифатида мен майда деталларга эътибор бераман. Агар Кореяга қарши ўтказиб юборилган иккита голни кўрсак, футболчиларга жонли деворда турганда қимирламаслик кераклигини тушунтираман, акс ҳолда дарвозабонларимизни «ўлдириб қўямиз». Фақат дарвозабонлар эмас, кеча ҳимоячилар билан ҳам гаплашдим. Жарима майдончасида одамма-одам ўйнаганда, бундай ҳужумчиларга бундай эркинлик бериб бўлмайди, йўқса дарвозабон хато қилмаган вазиятда ҳам гол ўтказиб юборамиз. Ҳар сафар дарвозабон хато қилади дегани эмас. Ҳар гапирганда босим қилинса, юзта дарвозабонни синаб кўрсак ҳам ечим топмаймиз. Бизда ҳозир тўртта яхши дарвозабон бор, лигамизда ҳам бошқалар бор, ҳаммасини кузатяпмиз, муаммо йўқ. Келажакда ким ўйнашини кўрамиз, барчага имконият бериш керак.

- Саволим шундан иборат эдики, сўнгги Осиё кубогининг қолдирилиши билан бирга, сўнгги икки-уч ҳафтадир Фабио Каннаваро номи атрофида жуда кўп хабарлар юрибди (шартномалар ҳақида). Яқинда Sky Sportsга берган интервьюларингизда айтиб ўтдингиз: Ўзбекистонга келган даврлардан бери кўплаб интервьюларда ҳам кўп айтгансиз, Италия А сериясидан таклиф тушса ўзимни синаб кўришга тайёрман деб, ва УФА билан ҳам шуни гаплашиб ўтаман дегансиз. Шунингдек, Шимолий америка бозори билан ишлайдиган агентлик билан шартнома тузганингиз ҳақида хабарлар тарқади. Оддий инсон, журналист, Ўзбекистон футбол мухлиси сифатида бу ҳолат мени бироз ранжитяпти. Чунки 40 миллионлик катта Ўзбекистон халқининг бош мураббийи, ватаннинг биринчи жамоаси бош мураббийи бошқа жойга симпатия билдириб тургани қанчалик тўғри? Ҳамманинг орзуси борлигини тушунаман, лекин ўзбекистонлик сифатида менинг ҳам орзуим Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ўз ишини биринчи ўринга, приоритетга қўйишида. Ўз даврида Купер в Катанец ҳам ҳеч қачон "Агар Словения ёки Аргентинадан таклиф тушса, ўйлаб кўрардим" демаган. Бу Фабио Каннаваронинг номи катта бўлгани билан боғлиқми, чунки бу ҳолат хунук кўриняпти?

- Бу менинг орзуим, албатта. Ҳамманинг орзуси бор. Лекин бу ҳар куни эрталаб уйғониб, Ўзбекистон терма жамоаси учун 24 соат ишлаётганимни инкор этмайди. Мен футболда ишлай бошлаганимдан бери профессионал инсонман. Орзу қилиш нормал ҳолат. Мен бу терма жамоада деярли 20 йил яшаганман (Италия терма жамоасини назарда тутмоқда). Агар шундай десам, нима учун мени айблайсиз? Биз ҳар хил инсонлармиз, ҳар хил профилдамиз. Агар мен нимадир десам, бунинг оғирлиги бор, аммо бу менинг муаммогим ёки хатоим эмас. Мен бошқа одамман, шунинг учун шундай деганман. Ҳар куни эрталаб эрта туриб, профессионал мураббий сифатида Ўзбекистон терма жамоаси учун ишлайман. Нима учун доим футболдан ташқари нарсаларни гапирасиз. Дўстим, сен билан бу ҳақда бир неча кун аввал ҳам гаплашган эдик? Кел, футбол ҳақида, статистика ва бошқа нарсалар ҳақида гаплашайлик. Доим нимагадир нотўғри нарса топишга ҳаракат қиласизлар. Футбол ҳақида гапиринглар!(кулади) Эртага жуда яхши жамоага қарши ўйнаймиз, ёш ўйинчилар ўзларини кўрсатишади. Мен мураббий бўлганимдан бери шундай гаплар бўлади. Федерация билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ, шартномам октябргача, декабрда Осиё кубогидан кейин федерация билан гаплашамиз. Ассоциация президенти билан муносабатларимиз жуда яхши. Ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман, бу ерда ишлаётганимиздан хурсандмиз. Позитив бўлайлик, ҳаётдан завқ олайлик!

- Машарипов, Ўрунов, Юсупов ва Сергеевлар чақирилмаяпти. Бу спорт принципларига кўрами ёки мураббий билан қандайдир конфликт борми?

- Конфликт йўқ, ҳамма билан яхши муносабатдаман. Ушбу футболчилар билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Мен Тошкентга велосипедимни олиб келганман деган эдингиз. У ҳали ҳам сиз билан Тошкентдами?

- Албатта, мен спорт билан шуғулланишни яхши кўраман. Тиззам оғрийди, шунинг учун кўп югура олмайман. Велосипед эса ҳар доим мен билан бирга.

- Саволим эртанги ноябрь ойдаги рақибларни танлашда бош мураббийнинг таклифи бўлганми (қайси терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича) ва Осиё кубоги муддатининг ўзгариши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?


- Ўтган йилгидек январда бир йиғин ўтказишга ҳаракат қиламиз. Халқаро ўйинчилар бўлмаса ҳам, бирга вақт ўтказиш яхши. Март, июнь, сентябрь ойларидаги ФИФА кунларида ҳам кучли жамоалар билан ўйнашни сўрайман. Натижа муҳим эмас, асосийси футболчиларга чинакам оғир ўйинлар тажрибасини бериш. Корея билан ўйиндаги интенсивноликни кўрдик. Баъзан «кир» (ўжар) ўйинларда ҳам ютишни билиш керак. Россия, Эрон, Саудия Арабистони каби топ-жамоалар билан ўйнаш биз учун жуда муҳим.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia